Олимлар қайси касб инсон бошмияси тузилишига қандай таъсир кўрсатишини аниқлашди, деб хабар бермоқда Kun.uz РИА Новостига таяниб.
Тадқиқотчиларга кўра, ҳар куни ўхшаш вазифаларни бажариш миянинг бир ҳудудини кенгайтирса, бошқасини сиқиб қўяди.
Шунга биноан, экспертлар айрим касбларнинг инсон миясига таъсирини ўрганишди. Масалан, 2013 йили олимлар микрогравитация фазогирлар миясининг тузилишига таъсирини аниқлашган. Аниқланишича, космонавтлар миясининг кулранг моддаси ҳажми 3 фоизга камайган, оқ модда таркиби ҳам озайган.
Бундан ташқари, олимлар таксичиларнинг миясини ҳам ўрганишган ва у камроқ экстремал турдаги ишларда ҳам ўзгарувчан эканига ойдинлик киритишган.
Тадқиқотчиларнинг таксичилар гиппокампи, яъни миянинг қисқа муддатли хотиранинг узоқмуддатли айланишига масъул қисми атроф-муҳитга доир ахборотни бошқа инсонларникига қараганда кўпроқ қайта ишлайди. Таксичилар юзлаб йўналишларни ёдлаб қолиши зарур бўлгани боис, уларнинг кулранг моддаси ҳажми кенгаяди. Бироқ, улар навигатордан фойдалана бошласа, кулранг модда ҳажми, аксинча, камаяди.
Олимларнинг яна бир кашфиётига мувофиқ, миянинг айрим ҳудудлари профессионал шахматчиларда кичраяди. Яъни бир-бирига нисбатан турган объектларни тасаввур қилишда иштирок этувчи кулранг модда ҳажми озаяди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади