3 869
Эктор Купернинг идиш-тавоқ ювиб кун кечиргани... Унинг ҳаётий хақиқатлари ҳақида (фото)
Касби: Футболчи, мураббий.
Туғилган санаси: 1955 йил 16 ноябрь.
Туғилган жойи: Санта-Фе, Аргентина.
Бўйи: 179 см.
Оилавий ҳолати: Уйланган, 3 та фарзанднинг отаси.
Биографияси
Футбол бўйича мураббий Эктор Куперни "абадий иккинчи" деб аташади. Унинг жамоалари кўплаб финаллар қурбонига айланган. 2015-2018 йилларда аргентиналик Миср терма жамоасини бошқарган.
Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилган бўлса-да, Африка кубоги финалида мағлуб бўлган.
Болалиги ва ўсмирлиги
Купернинг бобоси XIX асрнинг охирларида Англиядан Аргентинага кўчиб келган. У янги мамлакатга жойлашди ва маҳаллий чарруис ҳиндулари оиласи аъзосига уйланди.
Купер кичик Чабас шаҳрида туғилган. Экторнинг онаси эрта вафот этди, чақалоқ бир неча ойлик эди.
Отаси жуда кўп ишларди, шунинг учун бола, доно ва ғамхўр бувисининг қаноти остида ўсди. Невараси эрта болаликдан бошлаб, тежамкорлиги ва аҳволига эътибор қаратгани аёлни ҳайратга солди. Уларнинг оиласи жуда камбағал яшаганлиги учун, бу муҳим эди. Бола ихтиёрида ягона ўйинчоқ - қариндошлардан меърос бўлиб ўтган автоулов модели бор эди. Кейинчалик отаси ҳам футбол тўпини сотиб олди.
Бувиси таълимни ҳаётида жуда муҳим деб ҳисобларди. Аммо Эктор оиланинг оғир молиявий аҳволига қараб, мактабни эрта тарк этиб, ишлашга мажбур бўлди.
Меҳнат биографияси 9 ёшидан бошланган. Болакай аввалига ойналарни ювиб пул топарди, бироздан кейин банк курьери бўлиб ишлаган. Купер келажаги ҳақида ўйларкан, 30 ёшида ўрта таълим дастурини ўзлаштирган. Футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббий ёки футбол журналисти бўлиб ишлаш керак эди. Бунинг учун ҳеч бўлмаса мактаб дастурини билиш зарур эди.
Футболчилик карьераси
Йиллар давомида Купернинг футболга бўлган муҳаббати ва қизиқиши ортиб борарди. Унга ўз қомати ёқмас эди, ўша узун бўйи-ю озғин эканлиги. Эктор бу камчиликларини чиройли ўйинлари билан тўлдиришга уринар, ҳаракат ва меҳнатдан тинмас, тажрибасини ошириш учун ўзидан ёши катталар билан футбол ўйнарди. Шунинг учун ўз тенгқурлари билан деярли тўп тепмаган.
Эктор Буенос-Айрес шаҳрига бориб, шаҳарнинг бирорта клубида тўп тепишни орзу қиларди. Футболчига омад кулиб боқиб, отасининг дўсти, танишлари орқали йўл топиб берган. Купер 2 ҳафталик таътил олди ва "Феррокариль Оэсте" кўригидан ўтди. Аммо Купер 2 ҳафта эмас, балки 1 ой қолиб кетди. Оқибатда эса "Ферро" ёшлар клубига қабул қилинди.
Очлик дамлари бошланган вақт келди, ёш футболчи овқатланиш ва ётоқхона учун ўзи пул тўлаши керак эди. Шунинг учун ресторанга идиш-товоқ ювишга ишга кирди. Кунига бир маҳал овқатланарди. Ресторандан, ишдан бўшатиб юборишганида, ўйлади-ки яшай олмайман, ўлиб қоламан деб. Уйга қайтиб кетишга қарор қилди. Клуб бошқарувидагилар, ҳимоячининг юқори салоҳиятини кўриб, қўйиб юборишни исташмади. Купер уйга эга бўлди ва 3 маҳал овқатланишга талон ҳам беришди. Бундан ташқари унчалик кўп бўлмаган стипендия ҳам ёзилди. Янги туғма истеъдод, тезлиги билан ажралиб турмади.
У қобилияти ва бош билан яҳши ўйнаши билан ажралиб турарди. Ҳатто "головастик" деб, лақаб ҳам қўйишган эди. "Ферро" клубида 10 йилдан кўпроқ вақт давомида 2 маротаба олтин медал олишда ёрдам берди. Шу билан биргаликда, терма жамоада 8 та учрашувда ҳам майдонга тушишга улгурди. 80 йиллар охирларида "Уракан" клуби шармандали тарзда элитани тарк этди. Купер шу клуб таркибига келиб қўшилади ва жамоа яна биринчи дивизионга қайтди.
Мураббийлик даври
Орадан 5 йил ўтиб ушбу жамоа бош мураббийига айланди. Купернинг бош мураббий бўлган даврларида, "Уракан" кучсиз жамоа ҳисобланарди.
Куперни иқтидорли мураббий деб гапира бошлашди. Кейинги мавсумда "Ланус" клуби мураббийи бўлди ва кутилмаганда КОНМEБОЛ кубогини қўлга киритди. Бу билан Эктор ўзининг кейинги фаолиятида катта қадамни ташлади - у Европага кетди.
Европадаги мураббийлик фаолиятида, илк бошқаруви Испаниянинг "Мальорка" клуби бўлди. Ла Лигага чиққан жамоани, лигада сақлаб қолиш вазифаси, Куперга юклатилди. Аммо Купер кутилмаганда 5-ўринда мавсумни якунлади. "Мальорка" билан Кубок эгалари кубоги финалига ҳам чиқа олди. Бундан ташқари Испания суперкубогида ғолиблик ва Испания кубогида кумуш медал соҳибига айланди. Купер орадан икки йил ўтиб "Валенсия" бош мураббийига айланди. аргентиналик, тезлик ва техникавий тактикани биринчи ўринга қўйди, шунингдек ишончли ҳимояни ҳам ўрнатди.
Ғалабалари билан грандлар қаторида ҳисобланмаган жамоа, Эктор Купер орқали жамоани кучайтирмоқчи бўлди. "Барселона", "Лацио" ва бир қатор клубларни мағлуб этиб, Чемпионлар кубоги(Ҳозирги Чемпионлар Лигаси) финалигача қадар етиб борди. Шу тариқа Купер мухлисларнинг севимлисига айланди. Кейин Италияга йўл олди. Миланнинг "Интер" клуби билан мамлакатнинг кумуш медалига эга бўлди. 2003 йилнинг октябрь ойида "Брешия" билан баҳсда, дуранг натижа қайд этганидан сўнг ишдан бўшади.
Ярим йилча ишсиз юрганидан сўнг, ночор аҳволга келиб улгурган собиқ клуби "Мальорка"дан бўлган таклифни қабул қилди. Оғир аҳволда натижаларга эриша олмади ва омадсизликлар бошланди. "Реал Бетис" клубида ишлади, "Парма"ни бошқарди, Грециянинг "Арис", Испаниянинг "Расинг", Туркиянинг "Ордуспор", Бирлашган Араб Амирлигининг "Ал-Васл" клубларини бошқарди ва бу орада ҳатто Грузия термасида ҳам фаолият олиб борди. Ниҳоят 2015 йилда Миср терма жамоасида ишлади.
"Фиръавн"ларнинг бош мураббийи яна ўз салоҳиятини намойиш этди. Миср, Африка кубогинининг финалига чиқти. Марокаш ва Буркина-Фасони мағлуб этди. Финалда Камерун термасига ютқазиб қўйди.
Аммо мағлубият жамоа ва муҳлисларни кайфиятини синдириб ташламади. 28 йил деганда, 2018 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди.
Шахсий ҳаёти
"Ферро" клубидан қабул қилиб олган хонадон балконидан, ёш Купер соатлаб ўтириб тўғрисида чиройли қиз пайдо бўлишини кутар эди. Кейинроқ Синтия исмли қўшни қиз билан яқиндан танишди. Бой шифокорлар меъросхўри спортчига турмушга чиқишга рози бўлган. Никоҳ ҳаётлари давомида бузилмади ва Синтия учта фарзандни дунёга келтирди.
2018 йилнинг 27 июнь куни Миср терма жамоаси билан битимни бекор қилишди. Ҳозирда миллий терма жамоамиз бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган Купер, асосий вазифа ЖЧга чиқиш эканлигини бот-бот такрорламоқда. Миср термасини ЖЧга олиб чиқишга ҳам улгурган.
MISR bn JCHda
Энди эса аргентиналик мутаҳассис Ўзбекистон термасини ҳам мундиал сари етаклаб чиқиб, ўзбек халқига ҳам ва ўзининг фаолиятига ҳам янги тарих саҳифаларини очишга уриниб кўради. Купернинг мақсад йўлида дуо қилиб, зафар ва қувончли ғалабаларни тилаб қоламиз.
Мураббийлик фаолиятида эришган ютуқлари:
1994 - Аргентина чемпионати кумуш медал соҳиби.
1996 - КОНМEБОЛ кубоги соҳиби.
1998 - Испания суперкубоги ғолиби.
1997/98 – Испания кубоги финалчиси.
1998/1999 - Кубок эгалари кубоги финалчиси.
1999 - Испания суперкубоги ғолиби.
2000, 2001 - 2 карра Чемпионлар лигаси финалчиси.
2002/03 - Италия "А" серияси кумуш медали соҳиби.
2010 - Греция кубоги финалчиси.
2017 - Африка кубоги финалчиси.
1999 - Испанияда йил мураббийи.
2000 – УEФАда йил мураббийи.
Ботирали Маҳкамов
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади