
Энергия ресурларидан оқилона фойланиш борасида оммавий ахборот воситаларида хар куни эслатиб ўтилаётганига қарамасдан айрим истеъмолчиларнинг тармоқларига яширинча ёки ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатлари учрамоқда.
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида, Фарғона шаҳар, Мустақиллик кўчасида жойлашган қурилиш корхонасига қарашли Фарғона шаҳар Ёрмозор кўчасидаги кўча чироқлари электр энергия тармоғига ҳеч қандай электр ҳисоблагичсиз ноқонуний уланиб, давлат манфаатларига жами 31 млн. 403 минг сўм миқдорида моддий зарар етказган.
Терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида, Д.Рахматиллаев давлат манфаатларига етказилган 31 млн. 403 минг сўм моддий зарар тўлиқ қоплаб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлик билдириб, етказилган моддий зарар тўлаб берилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг