Шифокорлар кунига кўпи билан 50 граммгача ёнғоқ ейишни тавсия этишади, акс ҳолда ичаклар бекилиб қолиши мумкин.
«Бир ўтиришда 1 килодан ортиқ ёнғоқ еб қўйган одамнинг ичаклари бекилиб қолиши, бу эса унинг ҳаётига хавф солиши мумкин. Чайналган ёнғоқ ичакларга тушгач, ягона ёпишқоқ массани ҳосил қилади. Бу даҳшатли ҳолатга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас», — дейди «Соғлиқ ва спортча овқатланиш» маркази раҳбари Екатерина Бурляева «РИА Новости»га берган интервьюсида.
Шифокор-гастроэнтеролог, тиббиёт фанлари номзоди Лейла Болатчиеванинг таъкидлашича, панкреатитдан қийналаётган одамларга ёнғоқ тақиқланади, чунки бу рецидив даврдаги дардни зўрайтириб юборади.
Тиббиёт ходимларининг келтиришича, ёнғоқни меъёрда истеъмол қилиш жуда фойдали: унинг таркибида В гуруҳидаги деярли барча витаминлар, Е, К дармондорилар ҳамда бета-каротин мавжуд, писта мағзида эса А витамини ҳам бор.
Бурляеванинг аниқлик киритишича, мисол учун, 100 грамм фундук ёнғоғи таркибида Е витаминига бўлган кунлик эҳтиёжнинг тахминан 136 фоизи бор: у ҳужайра томирларини шикастланишдан асрайди, 100 грамм пистада эса кунлик В6 витаминининг 85 фоизи, В1 витаминининг 58 фоизи ва холин (холестерин даражасини меъёрлаштиради)нинг 18 фоизи мавжуд.
Бундан ташқари, ёнғоқ таркибида минерал моддалар ҳам бисёр — селен, марганец ва мис. Магний мушаклар қисқаришини меъёрлаштириш учун зарур, уни кўпинча бачадон тонуси ошган ҳомиладор аёлларга тайинлашади. Мазкур элемент юрак-қон томир тизими фаолиятини тартибга келтиради. Мис, ўз навбатида, танадаги биокимёвий жараёнларни ишга туширади.
Максимал калорияга кедр ёнғоғи эга: 100 грамида 673 килокалория бор, минимал калорияга эса писта эга (тахминан 560 килокалория).
Калориясини ҳисобга олиб, озишни ўйлаб юрганларга шифокорлар ёнғоқни куннинг биринчи ярмида ейишни маслаҳат беришади. Спорт билан шуғулланувчилар, фаол турмуш тарзини олиб борувчилар кечки пайт ҳам ёнғоқ ейишлари мумкин, дейди Бурляева. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади