Петер Шютт – немис журналисти ва ёзувчиси. 1939 йилда туғилган ва кўп йиллар ўтгач, Гамбург Ислом марказида имонга келди. У бир нечта асарлар муаллифидир ва сиёсий фаоллиги билан ҳам танилган.
Ҳақ динни қидириш
Умримнинг ярмидан кўпини ҳақ динни излаб ўтказдим. Мен лютеранлар оиласида туғилганман. Лютеранлик билан буғиб ташланган тор уйимдан узоқлашдим ва ўн тўққиз ёшимда католик бўлдим. Мен маънавий сокинликни излардим. Aслида бу ҳаётимда жиддий ўзгаришга олиб келган қарор эди. Чунки мен билган динлар қалб бўшлиғини тўлдирмаётганини англаган эдим. Ўттиз йил ўтгач, Исломни қабул қилдим. Aммо энди Ислом бўшлиқ эмас, руҳ сокинлиги манбаси эди.
Ҳа, бу менинг руҳий етуклик ва ҳақни англаш йўлидаги кўп йиллик изланишларим натижаси бўлди.
Исломий ибодатларга содиқлик
Aслида Ислом мени болалигимдан мафтун қилган. Мен урушдан кейинги Германияда кичик бир қишлоқда катта бўлганман. Германиянинг биз истиқомат қилаётган қисми Буюк Британиянинг истило зонасига тегишли бўлиб бу жойларда Британия Ҳиндистонидан келган мусулмон аскарлар ҳам бор эди. Мусулмон аскарлар болаларга жуда меҳрибонлиги билан ажралиб турарди, кўпинча улар бизни хурмо ва анжир билан сийлашар эди. Биз аскарларнинг ибодатларини кузатиб, таъсирли дуоларини тинглардик. Шу сабабдан исломий ибодат қоидаларига риоя қилиш ҳақидаги болалик хотиралари мени умр бўйи тарк этмади.
Ҳаж зиёрати ҳикоялари
Мен ўз қишлоғимдан унчалик узоқ бўлмаган эски черковда Исломга қизиқадиган немислар ҳақида билиб олдим. Черков руҳонийси менга Исломни ўрганган машҳур немислар ҳақида гапириб берди. Масалан, таниқли немис шоири Гёте, Карстен Нибурани биринчи бўлиб ҳаж ибодатини адо қилган немис сифатида эътироф этган.
Ушбу ҳикоялар қалбимни ҳаяжон ва қизиқиш билан тўлдирарди ва мен Макка деб номланган муқаддас маскан ҳақида ўйлардим, нимага одамлар у ерга бориш учун узоқ ва машаққатли сафарга чиқиши мени ҳайратлантирар эди.
Озодлик илоҳиёти
Университетда ўқиётганда ҳам мен Ислом билан доимий алоқада бўлиб, диққатимни экзотик Шарқнинг санъати ва маданиятини ўрганишга қаратдим. Талабалар турар жойларида Эрон, Миср ва Нигериядан келган мусулмон талабалар ёнида яшардим ва биз узоқ кечалар дин ва эътиқод тўғрисида баҳслашардик. Бундан ташқари, ётоқхонада динлараро мулоқот форумларини ташкил этардик.
Ўша пайтда мен Исломга учинчи дунё халқларини озод қилиш илоҳиёти сифатида қараганман. Талабалар шаҳарчасидаги афро-мусулмон дўстларим Ҳерманн фон Bиссманнга қўйилган ҳайкалтарошлик ёдгорлигини бузишга мени илҳомлантирган. У Шарқий Aфрикада немис мустамлакачиси бўлиб, қонхўрлиги билан машҳур бўлган. Мен сиёсий фаол эдим ва талабалар намойишларида қатнашдим.
Менинг масжидим
1991 йилда ниҳоят шаҳодат калималарини келтирдим. Гамбургнинг Aльстер кўли яқинидаги Ислом маркази менинг масжидимга айланди. Бу нафақат ибодат учун жой, балки турли хил тадбирлар ўтказиладиган маскандир.
Динлараро мулоқотлар ва мунозаралар марказнинг муҳим ва мунтазам тадбирларидан биридир. Ушбу марказга Ислом ҳақида суҳбатлашиш учун дунёнинг турли бурчакларидан маърузачилар келишади. Устозим Меҳди Развий менга Исломни қабул қилган илк кунларимда жуда кўп ёрдам берди.
Аллоҳга етиш сабр-тоқатни талаб қилади
Охир-оқибат Исломга киришим учун умримнинг ярмидан кўпи ўтди. Бироқ мен охиригача етиб бордим деб ҳисобламайман. Мен Исломга келдим ва бу бутунлай янги саёҳатдир.
Aлбатта, шаҳодат калималарини айтганингиздан сўнг мусулмон бўласиз. Aммо бутун қалбинг ва шууринг билан ҳақиқий мусулмон бўлиш учун фақат имон калималарини келтириш камлик қилади.
Ҳақиқий мусулмон бўлиш учун умр бўйи ўрганиш жараёнида бўлишингиз лозим. Ислом шундай динки, агар ихлосли бўлсангиз, сиз учун ҳар куни қалб янгилиги бор ва ҳар куни ниманидир янгидан бошлашингиз керак. Бунинг учун сабр ва қатъият керак. 1967 йилда устозим Ислом марказимизда Қуръон тафсирини ўқитишни бошлаган. Унинг вориси, яъни мен ҳали ҳам бутун Қуръонни тугатмадим. Тушуниш учун вақт керак.
Мен мусулмон бўлиб дунёга келмадим ва мени ҳеч ким мусулмон бўлишга мажбур қилмади. Шунингдек, мен бир кечада мусулмон бўлиб қолганим йўқ. Ҳақиқатни излаш узоқ вақт давом этди. Иншааллоҳ, Аллоҳ насиб қилса, ҳаётимнинг ҳар бир янги куни билан ҳақиқатга яқинлашаман.
Ҳамид Содиқ таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади