22:50 / 14.09.2019
4 218

Қизимга ўгитлар

Қизимга ўгитлар
Жоним қизим!

Фидойи бўл, лекин ўзингни, қадр-қийматингни, соғлигингни ҳеч ким учун фидо этма.
Мулоҳазали бўл, лекин инсонларни ўйлашни ўзингни ўйлашдан олдинга қўйма!

Шафқатли бўл, лекин ўз шафқатинг билан аввал ўзингни қучишни унутма.
Қалбинг меҳрга лиммо-лим тўла бўлсин, лекин меҳрни ҳар истаган учун бериб, ўзингдан воз кечма.

Очиқ юзли бўл, лекин қошларингни ўйишинг керак бўлган вақтда ўзингни кулишга мажбурлаб, чегарангни босишларига йўл қўйма!
Даволовчи бўл, лекин ўзинг жароҳатламаган яраларнинг жавобгарлигини зиммангга олиб, юрагингга залвор юклама!

Билимли бўл, лекин “мен ҳамма нарсани биламан” деган жоҳилона ўйга енгилиб қолма!
Эҳтиромли бўл, лекин ўзини ҳурмат қилмаган бошқаларни ҳурмат қилолмаслиги ҳақидаги буюк ҳақиқатга орқангни ўгирма!

Меҳнаткаш бўл, лекин меҳнату машаққатга ўзингни буткул топшириб, ғанимат лаҳзаларнинг қийматини йўқотма.
Бор бўлгин, ёр бўлгин, шод бўлгинки, бу ҳайҳотдай дунёда сендан биттагина бор! Ўзингдаги “Сен”ни асраб-авайла, гўзал қизим. Ҳар доим сени шундай дуо қиламанки, зинҳор ўзингни йўқотма, марваридим...
Хадийжа Кубро Тонгар
Таржимон: Умида Адизова

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қизимга ўгитлар