Мен ўтсам,
Ҳеч нарса қолмас ўзгариб,
Яна шу маромда оқади ҳаёт.
Боғ аро ҳар куни мени ахтариб,
Саболар шивирлаб сўзламас баёт.
Мен ўтсам,
Соғиниб йиғлагувчи йўқ,
Дўст-ёрлар уч кунда қўяр унутиб.
Мени бир умрга куйдиролган чўғ,
Кимнингдир кўксида турмайди ёниб.
Мен ўтсам,
Ногаҳон ёдига тушсам,
Ҳеч кимса соғиниб юрмайди йиғлаб.
Аммо норасида гўдакларимнинг
Кўзчалари қолса керак жовдираб.
Мен ўтсам,
Аҳёнда, балки, билганлар
Савоб, деб ҳаққимга қилар тиловат.
Афсуски, ғуссамни жуда кўп тортган
Онамга қийинроқ бўлади фақат.
Мен ўтсам,
Қирғоққа ёзилган сўздек,
Номимни бу йиллар кетади ювиб.
Роббим, тақдир қилки унутганларни,
Ўзим жаннатингда олайин кутиб...
Мен ўтсам,
Ҳаммаси кетар ўзгариб...
Умму Амина
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади