Шифокорлар узумнинг фойдали хусусиятларини маълум қилишди.
Узум данакларида А, Е ва К витаминлари, табиий мойлар сақланади. Бу моддаларнинг барчаси ҳужайраларнинг мустаҳкамланиши ва ёшартирувчи эффектга олиб келади. Шу сабабли узумни данаклари билан еган маъқулроқ, шунда у кўп фойда келтиради.
Бундан ташқари, узумда ўсимлик эстрогенлари гуруҳига кирувчи модда – ресвератол бор. У қондаги холестерин ва томирдаги яллиғланиш жараёнлари даражасини пасайтиради. Узумда муҳим фенол бирикмалар: қаҳва кислотаси, кверцетин ва мирецетин мавжуд. Баъзи тадқиқотларга кўра, бу моддалар организмни саратон ривожланишидан ҳимоялайди.
Узум, шунингдек, барча тана аъзоларига яхши таъсир қилади. Ундаги бириктирувчи тўқима овқат ҳазм қилишда ёрдам беради, минераллар эса асаб тизимига ижобий таъсирга эга. Шифокорлар узумдан кунига 150-250 грамм истеъмол қилишни тавсия қилишади. Шифокорларнинг таъкидлашича, узумнинг қорароқ турларини истеъмол қилган маъқулроқ, чунки уларда кўпроқ антиоксидантлар сақланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади