
Фото: Instagram / @otabek_muhammadalievich
Ўзбекистон Президентининг куёви Отабек Умаров ва қизи Шаҳноза Мирзиёева Instagram’даги саҳифалари орқали бир-бирини тўйларининг 12 йиллиги билан табриклади.
«Мафтункор куз ойларининг бирида тақдирларимизни ўн икки йил аввал бирлаштирган бир кун бор. Шаҳарлар, давлатлар, иш сафарлари орамиздаги масофани узоқлаштирса-да, кўнглимиз доимо яқин. Баъзида бир-биримизни тушунмасдан хафалашиб қолсак-да, ўртамизда илиқлик ҳеч қачон йўқолмаган. Биз биргамиз. Бутун бир романга арзигулик воқеаларни бирга бошдан ўтказдик.
Бу куннинг энг муҳим жиҳати — унда биз, муҳаббатимиз, орамиздаги меҳр-у садоқатимизнинг борлигидир. Мен дунёдаги энг бахтиёр кишиман. Чунки ёнимда сиз @shahulya, борсиз. Қувончимиз ва ғуруримиз – учала қизимизда ҳам сизнинг ҳуснингиз акси бор. Уйга кирибоқ табассумингиз, фарзандларимиз шодонлигидан юрагим тўлади. Мен сизни севаман, сиз ила яшайман. Шуни аниқ биламанки, келажакда бизни бахтли кунлар кутяпти, чунки чин муҳаббат кун сайин мустаҳкамланиб боради», — деб ёзади Отабек Умаров.⠀

Фото: Instagram / @otabek_muhammadalievich

Фото: Instagram / @otabek_muhammadalievich
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар