10:10 / 11.11.2019
4 908

Олимлар инсон учун зарарли ичимликларни маълум қилишди

Олимлар инсон учун зарарли ичимликларни маълум қилишди
Олимлар бир нечта тажрибалар ўтказиб, инсон организми учун зарарли 5 та ичимлик рўйхатини тузишди.
Аниқланишича, газли ичимликлар, қаҳва, пакетчали чой инсон саломатлигига зиён етказиши мумкин.

Рўйхатнинг 1-ўрнига пакетчали чой қўйилган. Бундай чойнинг 11 турида ичак таёқчаси, баъзиларида эса моғор аниқлаган.

2-ўринга газли ичимликлар қўйилган, чунки уларда кўп миқдорда тезкор углеводлар бор. 0,33 литрли колада 6,5 тадан 8 тагача қанд бўлаги бўлиши мумкин экан. Айнан шу ичимликлар болалар ўртасидаги семизлик сабаби ҳисобланади. Бундан ташқари, улар қанд касаллиги, юрак-томир, тери, гинекологик, урологик касалликлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Ҳаттоки ширин бўлмаган газли ичимлик ҳам ошқозон шиллиқ қаватини яллиғлантириши, кислота ишлаб чиқилишини стимуллаши, ичак йўлини дам қилиши ва унинг моторикаси бузилишига олиб келиши мумкин.

Мутахассислар, шунингдек, эрувчи қаҳва истеъмолини камайтиришни тавсия қиладилар. Айниқса, уни очқоринга ичиш зарарлидир. Бу одат гастрит, ошқозон яраси ва бошқа касалликларга олиб келиши мумкин экан.

Шунингдек, “3 таси биттада” қаҳваларидан воз кечиш керак. Уларда шакар кўп бўлиб, сут ўрнига кўпинча унинг ўрнини босувчилар, жумладан пальма ёғи асосидаги маҳсулотлар қўлланади.

Зарарли ичимликлар рўйхатининг сўнгги ўрнидан қоғоз қутиларга қадоқланган шарбатлар эгаллаган. Мутахассислар бундай шарбат ўрнига битта апелсин ейишни тавсия қилишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар инсон учун зарарли ичимликларни маълум қилишди