Мутахассислар умрни узайтиришнинг самарали усулини аниқлашди

Мутахассислар умрни узайтиришнинг самарали усулини аниқлашди
Мунтазам равишда оч қолиш юрак етишмовчилиги хавфини камайтиради ва умрнинг узайишига ёрдам беради. Америка юрак ассоциацияси олимлар шундай хулосага келишди, дея ёзади MedicalXpress.

Тадқиқот давомида икки мингга яқин киши юрак катетеризациясидан (юрак ичига ингичка найча юбориш) ўтган. Улардан 389 таси мунтазам равишда оч қолган. Тадқиқот тўрт йил давом этган.

Аниқланишича, оч қолганлар орасида ўлим ҳолати тадқиқотнинг бошқа иштирокчиларига қараганда 45 фоизга кам бўлган.
Қолаверса, мутахассислар тадқиқот иштирокчиларининг маълумотларини таҳлил қилиб, оч қолганлар 71 фоизга кам ҳолларда юрак хуружини бошдан кечиришганини аниқлашган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар