Фото: «Doma-prestarelye.ru»
Шундай пайтлар бўладики, одам қариб қолмадиммикан, деб ўйлаб қолади. Бу ёқимсиз савол шифокорларни ҳам, социологларни ҳам, журналистларни ҳам қизиқтиради. «Future You» жамоат тиббиёт ташкилоти буюртмасига кўра, кенг қамровли тадқиқот ўтказилди. Унинг натижалари «The Independent»да чоп этилди.
«Рамблер»нинг аниқлашича, олимлар 40 ёшдан ошган қарийб 2 минг кишининг аҳволини ва шикоятларини таҳлил қилишди. Уларни сўровномадан ўтказишгач тиббий кўрсаткичларини ўрганишди. Буларнинг бари умумлаштирилиб, таққосланди ва шундай хулосалар берилди.
Жумладан, олимлар қариликнинг яққол «аломатлари» деб топилган асосий белгиларни ажратиб олишди.
Буни қарангки, ёши ўтган одамлар шикоят қилувчи асосий муаммолар уларнинг тиббий кўрсаткичида ҳам ўз аксини топган.
Булар орасида мушакларнинг қотиб қолиши, ҳаракат чекланиши, тизза соҳасидаги нохуш ҳислар бор.
— Шуниси ғалатики, аҳолининг қарийб ярми бўғимдаги оғриқ ва мушаклардаги қаттиқликни қарилик аломати деб билади, — дейилади тадқиқотда.
Қизиғи, кўпчилик қулоқларининг катталашгани ва керак бўлмаган жойда туклар ўсиши ҳақида ҳам айтишган.
Сўровнома иштирокчиларининг аксар қисми ёш ўтган сари оёқларини чалиштириб ўтиролмаслиги, бир пиёла чой ичганда ҳам нафас олишга қийналиб қолишини пайқашган.
Тажриба қатнашчиларининг жуда кўпчилиги хотира муаммоси, айнан воқеа-ҳодисаларни эслаб қололмасликдан шикоят қилишган.
Бундан ташқари, мутахассислар яна ўнта «қарилик аломати»ни алоҳида ажратишди. Бошда соч камайиши, бўғимлардаги нохуш ҳис, энгашганда беихтиёр инграш, паришонхотирлик (кўзойнак ва калитларини йўқотиб қўйиш), бурун ва қулоқларида тук ўсиши, оғир юкни кўтаролмай қолиши шулар жумласидан.
Шунингдек, хитга айланган бирортаям қўшиқни билмаслик, «бизнинг давримизда» иборасини тез-тез такрорлаш, сершовқин жойларни ёқтирмаслик, фақат қулай кийим танлаш, телевизор олдида ухлаб қолиш кабилар яқинлашиб келаётган қариликдан «сигнал» беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Россия Украинага “зудлик билан” маҳбусларни алмашишга тайёрлигини билдирди
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
"Йиртқич" овга чиқди...
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин