Тозаланган углеводлар миқдори юқори бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш уйқусизлик хатарини оширади. Колумбия университети ҳузуридаги шифокорлар ва жарроҳлар коллежи тадқиқотчилари худди шундай хулосага келишди, деб хабар қилмоқда MedicalXpress.
Илмий иш муаллифлари климакс ҳолатини бошдан кечираётган 50 мингдан ортиқ аёллар томонидан тақдим этилган овқатланиш рациони тўғрисидаги маълумотларини таҳлил қилишган. Улар хулосаларига кўра, шакар, оқ нон ва гуруч қондаги шакар таркибини оширар ва бу уйқусизлик келиб чиқишининг сабабларидан бири ҳисобланар экан.
Мутахассис сўзларига кўра, организм қондаги шакар миқдорини камайтириш учун инсулин ишлаб чиқаради. Бу эса организмда гормонлар миқдори, шу жумладан, адреналик ва кортизол ошишига олиб келиши мумкин. Айнан шундай ҳолат уйқу меъёри бузилишига сабаб бўлади.
Олимлар овқатланиш рационига мева ва сабзавотларни киритишни маслаҳат беришмоқда, чунки улар уйқуга ижобий таъсир кўрсатар экан. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи
АҚШда амалдорлар Трамп туфайли оммавий равишда хусусий секторга кетиб қолмоқда
Республикада бўлиши номақбул деб топилган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади
Сенсация: Неймар “Барса”нинг ашаддий рақиби “Реал”га ўтадиган бўляпти
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди
U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Байден ва Макрон Ливанда сулҳ эълон қилишга тайёрланмоқда