date
views 4 632

Ўғрининг қизи

Ўғрининг қизи
Бир ота қизи билан бирга сафар қилаётган эди. Улар бир узум боғи ёнидан ўтаётганларида, отанинг қалбида очкўзлик уйғонди ва бироз узум ейишни хоҳлаб қолди.
Шундай қилиб, у қизини бир жойга тургизиб қўйиб: “Қизим! Сен шу ерда туриб, уёқ буёққа қараб тур. Агар биров кела бошласа, дарҳол хабар бер” деди.

У узум узиш учун кетиб, эндигина узум новдаси ёнига етганида, қизи: “Отажон! Отажон! Бизни биров кўриб турибди. Отажон! Отажон! Бизга биров қараб турибди” деб бақира бошлади.
Шунда ота қўрқиб ортига қочди. Қизининг ёнига келиб, уёқ буёққа қаради. Ҳеч ким йўқ эди. “Қизим, ким қараб турибди?” деб сўради ажабланиб.
Отажон! Агар бирор банда кўрмаётган бўлса, у ҳолда бандаларнинг Роббиси Аллоҳ таъоло кўриб турибди” деди қизи...

Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий "Хутбаатэ фақир" китобидан
Абдулқайюм Комил таржимаси

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Ўғрининг қизи