15:43 / 24.12.2019
8 090

Марҳум аёлига мактуб ёзган шайх...

Марҳум аёлига мактуб ёзган шайх...
Бундан бир неча йиллар аввал, машҳур дин олими шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ аёлларининг вафотларидан сўнг, ўзларининг «Минал фикри вал-қалб» деб номланган китобларида жуда ҳам таъсирли гапларни ёзиб қолдирган эканлар. Сизларнинг эътиборингизга ушбу парчани келтириб ўтишни истадик:

«Эй Амира, сен ёруғ дунёни тарк этганингдан кейин ҳам қуёш аввалгидек ўзининг жойидан чиқяпти. Сен билан мен Пайғамбар алайҳи вассаломнинг ҳадислари ҳақида сўзлашиб ўтирадиган уйимизнинг дарчасидан ўша ёруғлик ҳалиям тушяпти. Биз ёз вақтида салқин излаб, чиқиб анорнинг соясида ўтирардик, ўша анор бу йил ҳам мева қилди.

Ўша сен билан мен танийдиган одамлар ҳали ҳам бизнинг уйимизга келиб-кетиб турибди. Сен билан қариндош бўлган одамларнинг ҳаммаси сен вафот қилганингдан кейин уй-уйига қайтиб кетди-ю, илло мен ўзим ғариб бўлиб қолдим. Сенинг қошу камонингдан кўра гўзалроқ қошу камонларни кўрдим. Сендан кўра чиройлироқ аёллар дунёда борлиги ҳам рост.

Илло, мен таҳажжудга туриб ибодат қилганимда, орқамда туриб омин дейишларингни соғиндим. Қуръон ўқиганимда орқамда йиғлаб тинглашларингни соғиндим. Сендай аёлни энди мен тополмайман деб қўрқаман. Сен қачон гап бошласанг, гапнинг аввалида илоҳим охиратда ҳам исмингиз шундай бўлсин дердинг (Саид дегани бахтли дегани).

Шу гапларингни соғиндим. Илоҳим охиратда ҳам исмингиз Саид бўлсин, дейишингни соғиндим...


Ёрқинжон қори ҳафизаҳуллоҳ таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Марҳум аёлига мактуб ёзган шайх...