08:39 / 25.12.2019
4 342

Отасига дарс берган ўғил...

Отасига дарс берган ўғил...
Кунлардан бир куни бой-бадавлат киши ўғлини қишлоққа олиб борди. Бу саёҳатдан кўзланган мақсад битта эди, одамларнинг қанчалар фақир бўлишлари мумкинлигини ўғлига кўрсатиш.
Ўта камбағал бир оиланинг томорқасида бир кеча ва бир кундузни ўтказдилар.

Сафардан қайтишда ота ўғлидан сўради:
"Ўғлим, одамларнинг қай даражада қашшоқ бўлишлари мумкинлигини кўрдингми?"
"Ҳа!"
"Хўш, бундан қандай сабоқ олдинг?"

Ўғли жавоб берди: "Шуни кўрдим: бизнинг уйда битта ит бор, уларда эса тўртта. Бизникида боғимизнинг ўртасигача чўзилган бир ҳовузимиз бор, уларнинг эса охири кўринмайдиган дарёлари бор. Бизнинг боғда четдан келтирилган лампалар бор, уларнинг эса юлдузлари. Бизнинг кўриш майдонимиз олд ҳовлига қадар, улар эса бутун бошли уфқни кўрадилар".
У сўзини тугатганда отаси гапиришга сўз тополмай қолганди.

Ўғил қўшимча қилди:
"Раҳмат, отажон, қанчалик фақир эканлигимизни кўрсатганингиз учун!"

Алишер Султонхўжаев

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Отасига дарс берган ўғил...