Аритмия – асосан юрак ишлашида узилишлар келтириб чиқарадиган касалликларнинг катта гуруҳи бўлиб, юракнинг жуда тез уриши уриши, юқори пульс, тартибсиз ритмлар юзага келишидан иборат. Ушбу барча узилишлар юрак камералари ишлашига таъсир қилади.
Одатда, юрак фаолиятида ҳаммаси жойида бўлса, камералар доимий тартибдаги каби қисқаради. Аммо аритмия бошланиши билан юрак камералари қон ўз вақтида етиб келмагани сабабли тартибсиз равишда сиқила бошлайди. Бу инсоннинг умумий ҳис қилишига ўз таъсирини кўрсатади.
Аритмия белгилари
Аритмия бошланиши билан одам иситма ёки совқотишни ҳис қилиши мумкин, шунингдек, бош айланиши, тўсатдан онгни йўқотиш, юракдаги оғриқ ёки санчиқлар, бош оғриғи, ҳолсизлик, юрак уриши секинлашгани ёхуд аксинча, қаттиқ урганини сезиш, умумий лоҳаслик, неврологик бузилишлар кузатилади.
Аритмия мустақил ташхис бўлиши мумкин, аммо унинг тахикардия ва брадикардия каби пастки турлари кўпроқ учрайди.
Катта ёшли соғлом кишиларда бир дақиқада нормал юрак тезлиги 60-80 марта уриш ҳисобланади. Юрак уриши кўпайиши ёки секинлашиши юрак етишмовчилиги белгисидир.
Тахикардия – юрак ритми бузилиши, унда дақиқада 90 мартадан кўпроқ юрак уриши кузатилади.
Брадикардия – юракнинг дақиқасига 60 мартадан кам уриши касаллиги. Ушбу маълумотлар катта ёшлилар учун стандарт меъёр ҳисобланади, болалар учун уларнинг ёши бўйича махсус даражалаш мавжуд.
Агар сизда тахикардия белгилари бўлса, шифокор қабули ва текширувлардан олдин ҳеч бўлмаганда тинчланиб олиш жуда муҳимдир. Бунга ялпиз, лимонўт, дўлана ёки валериана қўшилган ўсимлик дамламаси ёрдам бериши мумкин.
Агар брадикардия белгилари кузатилса, аксинча, сизнинг ҳолатингизни қўзғатиш керак. Бунинг учун аччиқ чой ёки қора қаҳва (агар тақиқланган бўлмаса) ичиш керак.
Қўшимча қилиш керакки, брадикардияни даволашда қўлланадиган барча дори воситалари таркибида қўзғалувчанликни оширадиган кофеиндан фойдаланилади.
Беморлар орасида юракнинг тартибсиз ритми билан намоён бўлувчи классик аритмия тури ҳам кузатилади. Баъзида ритм кучаяди, сўнгра кескин тушади, кейин эса бир неча сонияга юракнинг бутунлай «тўхташи»ни ҳис қилиш мумкин. Бундай ҳолатларда сиз тинчланишингиз керак (тинчлантирувчи чой ичинг) ва агар бу ёрдам бермаса, шошилинч равишда махсус дори-дармонлар қабул қилиш учун шифокор билан маслаҳатлашинг.
Аритмия ташхиси
Аритмия жуда кўп хасталиклар аломати бўлиши мумкин. Умуман олганда, беморларнинг (нафақат юраги оғрувчилар) 20 фоиздан ортиғи аритмиядан азият чекади. Ушбу носозлик эндокрин тизимида бузилиш, нефрит (буйрак яллиғланиши), юрак нуқсонлари, ўсмалар, ўткир респиратор вирусли инфекциялар, грипп, тонзиллит (томоқ бодомсимон безларининг яллиғланиши), вирусли инфекциялар, сурункали пиелонефрит, камқонлик ва бошқа касалликлар белгиси бўлиши мумкин. Шунинг учун, агар бемор аритмия аломатларини сезса, биринчи навбатда электрокардиограмма қилиш керак. Шундан кейингина касалликнинг асл сабабини қидириш мумкин.
Болаларда бу бироз фарқ қилади: биринчи навбатда юрак етишмаслиги хасталигига текширилади. Агар нуқсон аниқланмаса, аритмия аломатлари ёлғон бўлиши мумкин, чунки 14-16 ёшгача болаларда вегетатив тизим ҳали етилмаган бўлади. Ушбу аритмия синус ёки нафас олиш аритмияси деб ҳам аталади.
Аритмияда овқатланиш қоидалари
Аритмияни даволашда мувозанатли овқатланиш ва нафас олишга алоҳида эътибор қаратилган махсус жисмоний машқлар муҳим аҳамиятга эга. Аритмиянинг асосий сабабларидан бири электролитлар мувозанатининг бузилиши ҳисобланади (кальций, магний ва калий). Шу сабабли Ўрта Ер денгизи парҳези энг яхши ечим ҳисобланади. Унинг таркибига балиқдан олинадиган катта миқдордаги оқсил, йил давомида кўплаб мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш, ёғ кислоталари ва кўкатлар киради. Жисмоний фаоллик ритмик бўлиши керак. Физиотерапия машқлари фақат шифокор томонидан белгиланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди