Фото: «Turismovalparaisodelmar.cl»
Фойдали одатлар, жумладан, жисмоний машқларни мунтазам бажариш ва соғлом овқатланиш инсон умрини тахминан ўн йилга узайтириши мумкин, дейди Амстердам ва Гарвард университетлари олимлари. Мутахассисларнинг тадқиқот натижалари «British Medical Journal» журналида чоп этилди.
Тадқиқотда қарийб юз мингта 50 ёшли одамлар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилди. Улар илмий иш бошланганда ҳеч қандай касаллик билан оғришмаган. Қарийб 20 йил давомида уларнинг ҳол-аҳволи кузатиб борилди. Тадқиқотчилар иштирокчиларнинг қайсиларида юрак-қон томир касалликлари, саратон ёки иккинчи тип диабет пайдо бўлгани ҳамда бу касалликлар неча ёшда келиб чиққани ва уларнинг қанча умр кўрганлигига эътибор қаратишди.
Пировард натижада экспертлар бешта асосий хавфли омилни аниқлашди: чекиш, алкоголь истеъмол қилиш, ёғ ёки қандни кўп ейиш билан боғлиқ носоғлом овқатланиш, кам жисмоний фаоллик ва тана вазни индекси бўйича ҳисобланган ортиқча вазн.
Ушбу бешта омилга кўра олимлар 50 ёшли одамнинг соғлигини белгилашди.
Тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, тамаки ва алкоголни умуман истеъмол қилмаслик, тана вазнини назорат қилишдек 4-5 та фойдали одати бўлган аёллар ўртача 84,4 йил умр кўришган. Бу одатларнинг бирортасига ҳам амал қилмаган гўзал жинс вакиллари эса 73,7 йил яшашган. Эркакларда эса бу кўрсаткич 81,1 ёшга 73,5 ёшни ташкил этган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Россия Украинага “зудлик билан” маҳбусларни алмашишга тайёрлигини билдирди
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
"Йиртқич" овга чиқди...
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин