Жанубий Африка Республикасининг Стелленбош университети олими белдаги оғриқ қандай касалликларни яшириши мумкинлигини маълум қилди.
“Агар бирор киши бел оғриғидан шикоят қилса, у саратон, остеоартрит ёки диабетдан азият чекаётган бўлиши мумкин” дейилади хабарда.
Бел оғриғи суяк саратонининг белгиси бўлиши мумкин. Олимларнинг таъкидлашича, ичак, простата, ўпка ва кўкрак саратони ҳам кучли бел оғриғига сабаб бўлади. Бундай ҳолда, ўсимта метастазлари умуртқа суякларига тарқалади ва натижада бел оғриғи келиб чиқади.
“Яна бир хавфли ташхис бу қандли диабетдир”, дейди олим. Сўнгги тадқиқотлар натижаларидан маълум бўлишича, қандли диабет билан оғриган одамларда бел оғриғи хавфи 35 фоиздан кўпроқ. Олимнинг сўзларига кўра, диабет хасталигига чалинган беморлар кўпинча асаб ва қон айланишидаги муаммолар туфайли сурункали бел оғриғидан шикоят қилишади.
Бундай шароитда инсонлардан ўз саломатликларига эътиборли бўлиш ва мунтазам равишда шифокор назоратидан ўтиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди