14:50 / 12.03.2020
5 416

Товуқ тухумини қанчагача истеъмол қилиш юрак ва томирларга зарар етказмайди?

Товуқ тухумини қанчагача истеъмол қилиш юрак ва томирларга зарар етказмайди?
Овқатланиш рационида товуқ тухумларининг борлиги юрак-қон томир касалликлари ривожланишига қай даражада таъсир қилади? Гарвард университети Жамоатчилик саломатлиги мактаби мутахассислари ушбу саволга аниқлик киритишди.

Улар 34 йил давомида аввалига жиддий сурункали касалликка учрамаган 200 мингдан ортиқ кўнгиллига оид маълумотларни таҳлил қилишди.

Тажриба якунида аниқландики, бир кунда бир дона тухум истеъмол қилиш ҳеч қанақасига инфаркт, инсульт ва юракнинг ишемик касалликлари хавфини ошириш билан боғлиқ эмас экан. Боз устига, нонуштада иккитадан тухум ейиш зарар қилмайди. Фақат буни ҳафтасига уч-тўрт маротабадан кўпайтириш керак эмас.

Ўз навбатида 2 тип қандли диабети билан оғрийдиган инсонларга тухумни камроқ истеъмол қилиш тавсия этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Товуқ тухумини қанчагача истеъмол қилиш юрак ва томирларга зарар етказмайди?