12:32 / 04.04.2020
2 154

Коронавирус пандемияси даврида қандай парҳезга амал қилиш керак?

Коронавирус пандемияси даврида қандай парҳезга амал қилиш керак?
Фото: «Pixabay»
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти коронавирус пандемияси даврида тўғри парҳез ҳақида ўз тавсияларини берди, деб ёзади «РИА Новости».
Муассасанинг таъкидлашича, ҳатто маҳсулотлар сони ва миқдори чекланган бўлса-да, фойдали озиқланишда давом этиш лозим. Бундан ташқари, бошқаларнинг ҳам эҳтиёжини унутмаган ҳолда ортиқча харид қилмаслик даркор.

«Уйда нима бор-йўқлигини текшириб, харидни режалаштириш зарур», — деб маслаҳат беришди ташкилотдагилар. Шунингдек, олдин сотиб олинган маҳсулотларни ҳам унутмаслик, сақлаш муддати камроқ бўлган маҳсулотларни биринчи ўринда ишлатиш керак.

ЖССТ, энг аввало, сархил ва тез айнийдиган маҳсулотларни истеъмол қилишни, фойдали таомларни мустақил тайёрлашни, бунинг имкони бўлмагандагина синалган компанияларга буюртма беришни маслаҳат берди.

Ташкилот алкоголь, шакар, туз ва ёғлар истеъмолини чеклашни, кўп суюқлик ичиш ва клетчатка ейишни тавсия этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Коронавирус пандемияси даврида қандай парҳезга амал қилиш керак?