date
views 4 874

Ифторликка тўйимли ва тез тайёр бўладиган «лўли кабоб»

Ифторликка тўйимли ва тез тайёр бўладиган «лўли кабоб»
Фото: «Гастраном»
Оддий котлет тайёрлаш ва истеъмол қилишдан чарчаганлар эътиборига «лўли кабоб» рецептини тақдим қиламиз.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
Гўшт — 0,5 кг
Пиёз 3 дона
Саримсоқ пиёз
Тухум 2 дона
Майонез — 1 ош қошиқ
Туз ва зираворлар

Тайёрланиш жараёни:
1. Қийма майдалагичдан гўшт ва пиёзни чиқариб аралаштиринг.
2. Cаримсоқ пиёз, майонез, тухум, туз ва зираворларни қўшинг.
3. Тайёр қиймани бир неча соатга музлаткичга қўйинг.
4. Тайёр масаллиқдан кабобларни патнисга теринг
5. 180 даража қизиган печда 25 дақиқа пиширинг.

Тайёр кабобларни гарнир билан қўшиб ейишингиз мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Ифторликка тўйимли ва тез тайёр бўладиган «лўли кабоб»