Фото: Pixabay
«Новза» жоме масжиди имом хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов рўза тутиш инсон иммун тизимига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида маълумот берди.
«Рўза туца инсоннинг иммунитети тушиб кетади, деган тушунча бор. Аслида бу нотўғри тушунча. Бугун фан ҳам, 15 аср илгари пайдо бўлган ислом дини ҳам Рамазон рўзаси инсон иммунитетини кўтаришини исботлаган. Рамазон рўзасидаги очлик инсон организми учун фойдали ҳисобланади. Организмда 12 ой мобайнида тўпланиб қолган ортиқча юклар рўзада ювилади, покланади. Рўзани ихлос билан тутган одамнинг дунёқараши, ақл-заковати, умумий ҳаёт тарзи ҳам бошқача бўлишини фан ҳам исботлаган.
Ғарб мамлакатларида очлик билан даволаш марказлари фаолият юритиши сўзимизнинг яққол исботидир. Мажбурий очлик бошқа нарса, ихтиёрий очлик эса мутлақ бошқа нарса. Рамазон рўзасини биз субҳдан то кун ботгунича Оллоҳдан яхшиликларни умид қилиб, нафақат емоқ-ичмоқдан, ҳатто гуноҳ ишлардан ўзимизни тийиб, ҳар жиҳатдан поклашимиз инсонни ҳар томонлама қувватга киришга ёки иммунитетини кўтаришга сабаб бўлади», — дейди Жалолиддин Ҳамроқулов.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди