19:06 / 17.05.2020
3 559

Ифторликка озарбайжонча «Шоҳ-палов» тайёрлаймиз

Ифторликка озарбайжонча «Шоҳ-палов» тайёрлаймиз
Ифторликка оила аъзоларингизга ноодатий озарбайжонча таом — «Шоҳ-палов» пишириб, уларни хушнуд этинг.

Таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

- Гуруч — 600 гр;⠀
- Гўшт — 500 гр (иложи бўлса, қўй гўштидан фойдаланиш тавсия қилинади); ⠀
- Пиёз — 300 гр;
- Сабзи — 1 дона;
- Қуритилган ўрик — 100 гр;
- Майиз — 100 гр;
- Анжир — 100 гр;
- Эритилган сариёғ — 100 гр;
- Лаваш хамири — (ўз қўлингиз билан тайёрланган юпқа хамирдан ҳам фойдаланиш мумкин);
- Зарчива (куркума) — 1 чой қошиқ;
- Туз, мурч ва ошга солинадиган зираворлар — таъбга кўра.

Тайёрланиш жараёни:

- Таом тайёрлашни, эриган сариёғда гўштни қовуришдан бошланг, қизарганидан кейин пиёз, сабзи қўшинг.
- Таъбга кўра туз, мурч ва зиравор қўшинг.
- Маҳсулотларни ботадиган даражада озроқ сув солиб қайнатинг.
- Қайнаб чиққанидан кейин оловни пасайтиринг ва гўшт юмшоқ пишиши учун 30 дақиқа димланг.
- Қуритилган ўрик, майиз ва анжир қўшиб аралаштиринг.
- Гуручни 5-7 дақиқа давомида қайнаган сувда пишириб олинг.
- Лаваш хамирини 5 сантиметр қалинликда кесиб олинг, узунлиги қолсин.
- Яхшилаб сариёғ суртинг.
- Хамир ёпишиб қолишини олдини олиш учун, ​қозон ёки товоқнинг ичи ва ташқи томонига ҳам сариёғ суртинг.
- Хамирларни идишга айлантириб териб чиқинг.
- Унинг учдан бир қисми идиш ташқарисида бўлишига (ош устини ёпиш учун), қолган хамирларни терганда ораси очилмасдан бироз устини ёпишига эътибор беринг.
- Хамирлар терилганда очиқ жой қолмаслиги ва яхлит кўриниши керак.
- Гўштли аралашманинг ярмини хамир устига солинг.
- Устидан гуруч ва эритилган сариёғ солинг.
- Юқоридаги сингари такрор гўштнинг қолган қисмини, сариёғ ва гуруч солинг.
- Лавашнинг идиш четига чиққан қисми билан ош устини ёпинг ва яхшилаб сариёғ суртинг.
- Идиш устини ёпиб, 200 даража қизиган печда 1 соат давомида пишириб олинг.
- Таом тайёр, уни суратдагидек кесиб дастурхонга тортиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ифторликка озарбайжонча «Шоҳ-палов» тайёрлаймиз