Профессионал боксда енгилмай келаётган Шоҳжаҳон Эргашев, Sports.uz сайти мухбирига, ҳозирда нималар билан банд экани, карантин сабаб ўзгарган режалари, промоутерлик компанияси фаолияти ва олдинда турган мақсадлари ҳақида қуйидагиларни гапириб [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9zcG9ydHMudXovbmV3cy92aWV3L3Nob2hqYWhvbi1lcmdhc2hldi1kYXZvbGFubW9xZGEtYWh2b2xpLXFhbmRheS0yMS0wNS0yMDIw]берди[/leech].
– Ҳозирда уйда оилам бағридаман. Пандемия сабаб юзага келган карантин ҳолати, қайсидир маънода менга саломатлигимни янада яхшилашга, оила аъзоларим билан кўпроқ бирга бўлишга ва дам олишим учун қулай шароит яратди. Хабарингиз бор, ўтган 3 йил мобайнида кўплаб жанглар ўтказдим. Шу сабабли ҳам соғлиқни мустаҳкамлаш ва эски жароҳатларни даволаш учун вақтим бўлмаганди. Ҳозир эса улардан қутилиш учун қулай имконият пайдо бўлди ҳамда мен бундан унумли фойдаланяпман. Вақтинчалик қийин машғулотларни ўтказмаяпман. Фақатгина югуряпман.
Пандемия сабаб барча спортчилар каби менинг ҳам режаларим ўзгариб кетди. Аввало 9 май кунидаги жангим қолдирилди. Шунингдек, "Shohjahon Promotions" номли промоутерлик компаниямиз номидан рингга кўтарилиши керак бўлган бир неча боксчиларнинг ҳам жанглари қолдирилди. Аммо, промоутерлик компаниямиз фаолияти тўхтагани йўқ. Насиб қилса, Сочи шаҳрида июнь ойининг охирларида ўтадиган бокс кечасида спортчиларимиз иштирок этиши кутиляпти.
Олдинда режалар кўп. Аввало шу йил уйланиб, оилам билан Америкага учиб кетаман. Америкада яшаб, инглиз тилини мукаммал ўрганиб, жаҳон чемпионлари билан биргаликда машғулотларни олиб бормас эканман, чемпионлик камарини қўлга киритишим қийинлашаверади. Насиб қилса, жаҳон чемпионлик камари билан юртимизга қайтаман.
Фурсатдан фойдаланиб, мени қўллаб келаётган халқимизга ва биз спортчилар учун барча имкониятлар яратиб бераётган Президентимизга миннатдорчилик билдирмоқдаман. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди