Фото: Getty Images
ХХ аср гўзаллик тимсолларидан бири бўлган Мэрилин Монро ташқи кўриниши мукаммал бўлиши учун нималарга риоя қилган? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.
Тиниқиб ухлаган
Актриса узоқ вақт давомида тиниқиб ухлашни афзал билган ва уйқуга оғир адёл билан ётган. Колорадо университети мутахассиси Грандин Тэмплнинг тадқиқот давомида аниқлашича, бу каби адёл сифатли уйқунинг гарови ҳисобланади. Дам олиш кунлари Монро уйғонганидан кейин ўзига келиб олиш учун 2 соат давомида каравотдан турмаган.
Шампунь ўрнига болалар «присипка»сидан фойдаланган
Мэрилин ҳар уч ҳафтада соч рангини очартириш муолажасини ўтказиб тургани сабаб ҳам унинг сочлари сийраклашиб кетган ва шу сабаб тез-тез ювиб турган. Қуруқ шампунга альтернатив сифатида эса болалар «присипка»сидан фойдаланган.
Фото: Getty Images
Chanel №5 ифоридан фойдаланган
Голливуд юлдузи хушбўй ифорлардан фойдаланишни, айниқса Chanel №5 атирини жуда ҳам яхши кўрган. Монро юрган ерлардан айнан ўша ифор ҳиди уфуриб турган.
Ҳеч қачон қуёшда тобланмаган
Эрта қариш ва ажин тушишнинг олдини олиш мақсадида қуёш нуридан сақланишга ҳаракат қилган. Бундан ташқари, тери гўзаллиги учун намлантирувчи кремлардан мунтазам фойдаланган.
Фото: Arthipo
Макияжда «Вазелин»дан фойдаланган
Мэрилин макияж қилишдан аввал суртиладиган праймер ўрнига ҳамда яноқ ва қовоқларни ялтираб туриши учун «Вазелин»дан фойдаланган.
Фото: Harper’s Bazaar
Лабини бўяшда оч ва тўқ «помада»лардан фойдаланган
Монро лабларини чиройли кўриниши учун четларини тўқ, ўртасига очроқ ва энг ўртасига энг оч ранг «помада»дан фойдаланган. Бу унинг лабларини каттароқ қилиб кўрсатган.
Манба: Daryo.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди