Фото: Ultimate Classic Rock
Инсон организми жисмонан фаол бўлишга мослашган. Лекин ривожланиш ва шарт-шароитлар кўпайгани сари инсон дангасалашиб боради, бунинг оқибатида эса саломатлигида бир қанча салбий муаммолар кузатилиши мумкин.
Соғлом бўлиш деганда кўпинча спорт залга бориб, тренер кўрсатмасига биноан машқ бажариш тушунилади, аслида эса саломатлик учун тоза ҳавода бир соат кўчада сайр қилишдан яхшиси йўқ. Гап айнан қандай фойда ҳақида кетмоқда? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.
Мия фаолияти яхшиланади
Юриш ва сайр қилиш мия фаолиятини яхшилайди. Сайр давомида инсон ўртача тезликда ҳаракатланади, бунда организм зўриқмайди, аксинча бир маромда фаол бўлади. Тоза ва мусаффо ҳавода қилинган сайрдан кейин, асаб тизими ва мия фаолиятида ижобий ўзгариш кузатилади.
Пиёда юриш альцгеймер, атеросклероз сингари касалликлар ва психологик тушкунликнинг олдини олади. Шу сабаб ҳам шифокорлар кекса ёшли инсонларга тоза ҳавода сайр қилишни тавсия қилади.
Кўз нури равшанлиги ортади
Сайр қилиш глаукома ва бошқа кўз касалликлари ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради, кўриш қобилиятида ижобий ўзгаришлар кузатилади.
Юрак фаолияти яхшиланади
Сайр қилиш қон айланиши яхшиланиши, қон босими ва холестериннинг меъёрда бўлишига ҳисса қўшади. Бу эса юракнинг бир маромда ишлаши, зўриқмаслигига олиб келади.
Нафас олиш ва ўпка фаолиятининг яхшиланиши
Сайр давомида ўпка ҳужайралари кислород билан тўйинади бу эса нафас олишда муаммо бўлмаслиги, иммунитет мустаҳкамланиши ва турли вирус касалликларини олдини олади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас
Инсон ўзини қандай ҳис қилиши, депрессиянинг йўқолиши, мушакларнинг тонусда бўлиши, қомати чиройли бўлиши ва тери ранги тиниқлашишида пиёда юришнинг самараси беқиёс. Буларнинг бари ҳаётдан мамнунлик, хотиржамлик ва ишга бўлган лаёқатнинг ортишига олиб келади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Европани Украинадаги можаро бошланганидан бери энг совуқ қиш кутмоқда
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
Эрон олий раҳнамоси Нетаньяхуни қатл қилишга чақирди
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда