22:20 / 06.08.2020
4 564

Тушкунлик, чарчоқ, ортиқча вазн. Спорт билан шуғулланиш вақти келганини билдирувчи белгилар

Тушкунлик, чарчоқ, ортиқча вазн. Спорт билан шуғулланиш вақти келганини билдирувчи белгилар
Фото: Getty Images
Нотўғри овқатланиш, тоза ҳавонинг етишмаслиги – булар барчаси вазн ортишига, тана чидамлилигининг пасайиши ва стрессга олиб келади. Натижада организм енгил зўриқишга ҳам бардош бера олмайдиган бўлиб қолади. Айни шу пайтда соғлом турмуш тарзида ўзингизга ғамхўрлик қилиш ва кундалик режангизга жисмоний машқларни қўшиш вақти келади.

Ортиқча вазн – биринчи ва энг муҳим аломатдир. Вазн йўқотишда нафақат спорт машғулоти, балки тўғри овқатланиш ҳам муҳим рол ўйнайди. Агарда сиз сезиларли даражада ортиқча вазн тўплаганингизни ҳис қилсангиз, машқлар бажаришни бошланг.

Зиналардан кўтарилганда нафас етишмовчилиги
Агар сизда юқори зиналарга кўтарилиш вақтида нафас қисилиши кузатилса, бу танангизнинг чидамлилик даражаси пасайганини кўрсатади. Бора-бора тана оддий вазифаларни ҳам бажара олмайди. Бундай вазиятда югуриш машқлари чидамлилик ва ҳаракатчанликни ошириш учун бажарилиши керак. Аввал спорт билан шуғулланмаган бўлсангиз, эрталаб тоза ҳавода оддий юришдан бошланг. Кейин югуришга ўтишингиз мумкин.

Фото: Lifestyle
Мушаклардаги оғриқ
Мушаклардаги куч кундалик уй вазифаларини бажариш учун керак. Агар сиз кун бўйи уйда ўтирсангиз ва спорт билан шуғулланмасангиз, дўкондан оғир сумкаларни ҳам олиб келишда мушаклар оғриғига дуч келасиз. Танани дангаса ҳолга келтирмаслик учун кундалик режангизга оддий машқларни қўшиб боринг.

Кун давомида бир ҳолатда ўтирсангиз, тананинг умумий мослашувчанлиги сезиларли даражада бузилиши мумкин. Бунинг учун турли хил бўғимлар ҳаракатчанлигини оширадиган машқлар бажаринг. Масалан, қўлингизга тиз чўкиб ёки тиззангизни қўлларингиз билан ўраб, полга ўтиришга ва туришга ҳаракат қилинг.

Фото: Joinfo
Тушкун кайфият ва саломатлик билан боғлиқ муаммолар
Бош оғриғи, мушаклар ва бўғимлардаги оғриқ сезилганда шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг. Аммо энг енгил жисмоний машқлар ҳам танадаги заифлик ва уйқу ҳолати бузилишининг олдини олади. Мунтазам жисмоний машқлар эса соғлиқни меъёрда сақлашга ёрдам беради.

Иш ёки кундалик вазифаларни бажариш сиз учун қийинчиликка сабаб бўляптими? Бундай ҳолда ҳам спорт, тўғри овқатланиш тана чидамлилигини оширишга ёрдам беради. Жисмоний машқлар миядаги стрессни енгиллатишда ҳам энг катта кўмакчидир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тушкунлик, чарчоқ, ортиқча вазн. Спорт билан шуғулланиш вақти келганини билдирувчи белгилар