Фото: «U-f.ru»
Нотўғри овқатланиш юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқаради. Туркиялик диетолог Фатма Байсал Юсуф юрак учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди ва уларни таомномага киритишни маслаҳат берди.
Диетологнинг фикрича, саримсоқ таомноманинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири саналади. У томирларга ижобий таъсир кўрсатиб, юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Шифокор ҳар куни бир бўлакдан саримсоқ ейишни тавсия этади. Юсуф, шунингдек, сабзавотлардан помидор, резаворлардан эса қизил узум ва тарвузни энг фойдали маҳсулот деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, диетологнинг фикрича, балиқ таомноманинг муҳим таркибий қисмига айланиши даркор. Балиқ ва унинг ёғи тромблар ҳосил бўлишига йўл қўймайди, таркибидаги омега-3 ёғ кислоталари эса юқори антиоксидант хусусиятга эга. Балиқни буғда ёки грилда пишириш лозим.
Шунингдек, шифокор ёнғоқ, фундук, зиғир уруғини тез-тез истеъмол қилишни тавсия этади. Сули ва жавдар унидан тайёрланган маҳсулотлар ҳам фойдали. Ичимликлардан диетолог кўк чой, мойчечак ёки мармаракни дамлаб ичишни маслаҳат беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Дониёр Тошхўжаев лавозимидан озод этилди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Қирғизистон бюджетига коррупционерлардан мисли кўрилмаган миқдорда маблағ қайтарилди
Исроиллик раввинни ўлдиришда гумонланган уч киши ушланди
Путиннинг ядровий огоҳлантириши — "Орешник" нималарга қодир?
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди