14:07 / 19.10.2020
2 663

Сингапурлик она болаларини тарбиялашнинг янги усулини ўйлаб топди ва бу бошқа ота-оналарга ҳам қўл келди

Сингапурлик она болаларини тарбиялашнинг янги усулини ўйлаб топди ва бу бошқа ота-оналарга ҳам қўл келди
Фото: АsiaOne
Сингапурда яшовчи уч фарзанднинг онаси уларни уришмасдан тарбия қилишнинг ажойиб усулини ўйлаб топди ва бу бошқа ота-оналарга ҳам маъқул келди, деб ёзади АsiaOne.

Леза Кленк ўзининг тарбия методи ҳақида Facebook саҳифасига пост жойлаштирди. Аёлнинг таъкидлашича, у ҳеч қачон фарзандларига қўл кўтармайди ва ҳаттоки овозини баландлатишни ҳам ёқтирмайди. Леза шунчаки жазо ва мукофотлар тизимини ишлаб чиқди. Сингапурлик аёлнинг сўзларига кўра, қоидага 9 ёшли фарзанди ва катталари ҳам бирдек бўйсуниши керак.

Болалар эса қилган тарбиясизликлари учун чўнтакдаги пулларидан жарима тўлаши шарт. Бунинг учун танга ва купюраларни «оғриқ банки»га қўйиши керак бўлади. Агар бола эрталаб соат тўққизгача шовқин қилган бўлса, 6:30 га қадар кимнингдир уйқусини бузса ёки уй вазифаларини бажармаса 0,74 доллар пул қўйиши керак. Сочиқ жойига илинмаса, идиш-товоқлар ювилмаса, 0,37 доллар жарима тўлашга тўғри келади. Ўйиндан олдин ва кейин полга сочилган ҳар бир буюм учун 0,07 доллар олинади.

Ойнинг охирида эса оила яхши ресторан ёки дам олиш масканига бориш учун банкдан пул сарфлайди.

Болалар ўзаро баҳслашганда ёки тўполон қилиб, сакрашни бошлаганда Кленк уларни 1-2 соатга кўчага чиқариб юборади. Фарзандларидан уй калитларини олиб, эшикларни қулфлайди. У шу тарзда болаларини ортиқча энергиядан халос бўлишига ишонади.

Шунингдек, жиддий хатолар борасида, масалан, болалар уй вазифасини бажармаса, уларнинг гаджетлари маълум муддатга олиб қўйилади.

Кленкнинг таъкидлашича, ушбу тизим болаларнинг хатти-ҳаракатлари тўғрисида ўзларини хабардор қилади. Эҳтимол, шу туфайли улар ўзларининг ёмон одатларини камайтиришга ҳаракат қилар. Она бошқалар ҳам ўрнак олишни бошлаган «жиноятлар рўйхати»ни узоқ вақтгача амалда қўлламасликни тавсия қилади. Сабаби болалар устидан ҳаддан ташқари кўп назорат қилиш яхшиликка олиб келмаслиги мумкин.

Фойдаланувчилар кўп болали онанинг топқирлигига қойил қолди. Уларнинг ёзишича, ушбу ёндашув болаларни масъулият, атрофдагиларга ҳурмат ва покликка ўргатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сингапурлик она болаларини тарбиялашнинг янги усулини ўйлаб топди ва бу бошқа ота-оналарга ҳам қўл келди