Фото: «elle.ru»
Араб хурмоси дарахти дунёнинг кўплаб тропик минтақаларида ўстирилади. Ушбу мева ҳамиша фойдалилиги билан машҳур бўлиб келган. Унинг катта, кичик, сариқ, қизғиш каби турлари мавжуд. Шунингдек, уларнинг қиймати витаминларга бойлиги билан баҳоланади. Хурмо таркибида углеводлар бошқа меваларга қараганда 60 фоиздан кўпроқ, бироқ унинг шакари организмга зарар етказмайди.
Сабаби унда ниацин, рибофламин ва пантотеник кислота мавжуд. Айнан шу моддалар углеводларнинг емирилишига ёрдам беради, қондаги глюкоза миқдорини тартибга солади. Араб хурмоси таркибида бошқа меваларда мавжуд бўлмаган яна 23 турдаги турли хил аминокислоталар мавжуд.
Муҳим витамин ва минераллар мавжуд
Хурмо қуритилганлиги сабабли улар калория жиҳатидан янги узилган мевалардан юқори. Шунингдек, калория борасида майиз ва анжир каби қуритилган меваларга ўхшайди. Унинг таркибидаги калориянинг кўп қисми углеводлардан, қолганлари эса оқсиллардан олинади. Калория миқдорига қарамай, унинг таркибида витамин ва минераллар мавжуд. Калийнинг юқори миқдори организмдан натрийнинг чиқарилишига ёрдам беради ва қон босимини пасайтиради.
Бундан ташқари араб хурмосини истеъмол қилиш терини яхшилайди. Ҳар куни хурмо истеъмол қиладиган Шимолий Африка ва Яқин Шарқ аҳолиси кексаликка қадар ажойиб тери ва тишларни сақлаб қолиши бежиз эмас.
Фото: «Яндекс Дзен»
100 грамм хурмо мевасида қуйидаги озуқавий моддалар мавжуд:
- калория қиймати: 277 ккал
- углеводлар: 75 грамм
- бириктирувчи тўқима: 7 грамм
- оқсил: 2 грамм
- калий: 20 фоиз
- магний: 14 фоиз
- мис: 18 фоиз
- марганец: 15 фоиз
- темир: 5 фоиз
- витамин В6: 12 фоиз
- Шунингдек, мева соғлиқ учун фойдали бўлган антиоксидантларга бой.
Мева таркибидаги бириктирувчи тўқима ошқозон ва ичаклар учун жуда фойдали
Бундан ташқари, хурмо таркибидаги тола қондаги қанд миқдорини назорат қилиш учун муҳимдир. Бу сўрилишни сусайтириб, овқатдан кейин қондаги қанд миқдорининг юқори бўлишига йўл қўймайди. Мева гликемик индексининг паст кўрсаткичига эга бўлиб, улар холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради.
Антиоксидантлар миқдори юқори
Антиоксидантлар иммунитет тизими ва ҳужайраларни турли хил касалликларга олиб келиши мумкин бўлган бактериялардан ҳимоя қилади. Анжир ва олхўри каби ўхшаш мевалар билан таққосланганда араб хурмоси энг юқори антиоксидантларга эга. Бу эса нафақат мия саломатлиги, балки организмнинг ёшлигини ҳам таъминлайди.
Фото: «Яндекс Дзен»
Табиий ширинлик ва энергия манбайи
Хурмо фруктоза манбайи бўлиб, унинг таркибида табиий шакар мавжуд. Шу сабабдан мева жуда тотли карамел таъмга эга. У оқ шакарнинг ўрнини босувчи соғлом маҳсулот ҳисобланади.
Суяклар учун фойдали
Хурмо таркибида фосфор, калий, кальций ва магний каби бир қанча минераллар мавжуд. Уларнинг барчаси суяк билан боғлиқ бўлган остеопороз каби касалликнинг олдини олишга ёрдам беради.
Кунига қанча миқдорда истеъмол қилиш керак?
Бир кунда икки дона араб хурмосини истеъмол қилиш суякларни мустаҳкамлайди овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди. Юрак-қон томир касалликларининг олдини олади, йўғон ичак саратони хавфини камайтиради, мияни ҳимоялайди ва ёш кўринишни сақлаб қолади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Россиянинг Днипрога зарбаси НАТОни Украинани қўллаб-қувватлашдан қайтара олмайди
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади