11:17 / 23.10.2020
4 136

Жигар учун фойдали 6 маҳсулот

Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
Фото: «Coream.ru»
Жигар — танамиздаги энг катта без. Унинг вазифаси — вужудимизни заҳарли ва зарарли моддалардан тозалаш. Мазкур аъзонинг муҳим хусусияти шундаки, у тикланиш қобилиятига эга. Маълумки, жигарнинг ярмини кесиб ташлаганда ҳам, муайян вақтдан сўнг у тўлиқ тикланади. Унинг бундай қобилияти бўлмаганида ўсмирлик давридаёқ организмимиздаги токсинларни чиқаролмай қоларди. Натижада бунчалик умр кўрмаган бўлардик.

Бироқ ёш ўтган сари жигарнинг тикланиш қобилияти секинлашади. Шу боис бутун умр тонналаб зарарли таом ва ичимликларни ўзидан ўтказувчи ушбу аъзонинг қадрига етиш керак. Бунинг учун зарарли одатларни ташлаш ва, албатта, таомномани қайтадан тузиб чиқиш лозим. Қуйида жигарни сақлашга ва тикланишига ёрдам берадиган маҳсулотлар ҳақида маълумотлар келтирилган.

Занжабил

Ушбу илдиз том маънода барча дардлар учун дори саналади. У организмдан зарарли моддаларни чиқариб юборади ва қон айланишини яхшилайди. Занжабил гепатит, гепатоз каби жигар касалликлари хавфини камайтириши илмий исботланган.

Денгиз карами

Экзотик маҳсулот таркибидаги кислота зарарли моддаларни бирлаштириб, организмдан чиқариб юборади. Бундан ташқари, у бир қатор аъзоларга фойдали. Негаки, фойдали моддаларга бой.

Помидор

Қизил сабзавот таркибида ўсимлик крахмали бўлиб, у жигар учун ниҳоятда зарур. Жигар ҳужайраларининг тезроқ бўлинишига, яъни жигарнинг тезроқ тикланишига ёрдам беради.

Арпабодиён

Ушбу сабзавот таркибида А, В, Е, Р, С витаминлари мавжуд. Ундан турли тиббий дори-дармонлар тайёрланади. Доридан кўра сабзавот сифатида истеъмол қилган маъқул. Чунки у жигар ҳужайраларининг тикланишида энг самарали маҳсулот саналади.

Зайтун ёғи

Оддий кунгабоқар ёғи ўрнига зайтун ёғидан фойдаланиш тавсия этилади. Негаки, у организм учун жуда фойдали. Зайтун ёғи нафақат таом, балки биз нафас оладиган ҳаво орқали вужудимизга кирадиган зарарли моддаларни организмимиздан чиқариб юборади.

Қовоқ

Мазкур сабзавот турли парҳезларда тавсия этилади. Уни хоҳлаган кўринишда истеъмол қилиш мумкин. Негаки, енгил маҳсулот ҳисобланади, яъни жигаримизни зўриқтириб қўймайди. Қовоқни таомномага киритсангиз, кўп овқат еб қўйиш, ёғли таомлар тановул қилиш, чекиш, алкоголь истеъмол қилиш каби зарарли одатлардан халос бўласиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жигар учун фойдали 6 маҳсулот