08:58 / 09.12.2020
5 813

Кундалик турмушдаги пиёз бартараф эта оладиган муаммолар

Кундалик турмушдаги пиёз бартараф эта оладиган муаммолар
Фото: Dreamstime.com
Таомларнинг ширин ва мазали чиқишида ҳиссаси катта бўлган пиёз кундалик турмушда ҳам самарали ҳисобланади.

Грил ускунасини тозалаш учун
Грил пиширадиган ускуна иссиқлигида унда қолган овқат қолдиқларини пиёз бўлаги билан артинг. Бунинг учун санчқига пиёзни қаданг ҳамда у билан ускунани яхшилаб артинг. Пиёздан ажралган суюқлик нафақат тозалаш, балки металлни дезинфекциялаш хусусиятига ҳам эга.

Бўёқ ҳидини кетказишга ёрдам беради
Пиёзни тўрт бўлакка бўлинг, устига сув солиб, бўёқ ҳиди кетмаган хонага кечаси қўйиб қўйинг. Эрталаб эса хонани шамоллатинг, эшик ва деразалар очиқ қолганда пиёз билан бирга хонадаги бўёқ ҳиди ҳам чиқиб кетади.

Пиёз арчганда кўз ёшланмаслиги учун
Пиёз арчганда кўз ёшланмаслиги учун сақич чайнаган ҳолда пўстини арчиб, тўғранг.

Чивинларни ҳайдаш учун
Чивинлар пиёз ҳидини ёқтирмайди. Қўлларингизга пиёз суртиб ётинг: чивинлар сиздан узоқ туриши аниқ.

Пичоқнинг зангини кетказиш учун
Занг босган пичоқни пиёз бўлаги билан артинг. Бир неча дақиқадан кейин натижа яққол сезилади.

Ойналарни музлаб қолишдан ҳимоя қилинг
Машина ойналари совуқда музлаб қолмаслиги учун кечаси уни пиёз билан артиб қўйинг.

Пиёзни узоқ вақт сақлаш учун
Пиёз узоқ вақт туриши учун тешиклари кўп қоғоз пакетда сақланг.

Металлни ялтиратиш учун
Пиёзни блендерда майдаланг ва сув қўшинг. Юмшоқ латта билан пичоқ ёки бошқа металл буюм сиртини артинг, кейин эса тоза, қуруқ мато билан артиб ташланг.

Сувараклардан қутулиш учун
Уйингизни суварак босган бўлса, маълум бир жойга кесилган пиёз бўлагини қўйиб қўйинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кундалик турмушдаги пиёз бартараф эта оладиган муаммолар