5 621
Шахсий ҳаётдаги муваффақиятсизликлар, ноҳақ «запрет»лар. Руслан Шариповнинг ҳаёти қандай кечган?
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Руслан Шарипов 28 июль куни инсульт оқибатида вафот этди. «Fikrat.uz» Руслан Шариповнинг мураккаб ҳаёт йўли ҳақида мақола тайёрлади.
Руслан Шарипов 1966 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. 7 ёшидан мусиқа билан шуғулланган. 16 ёшидан эса катта саҳналарга чиқа бошлаган. Тошкент шаҳридаги Ҳамза номидаги мусиқа билим юртининг «Фортепиано» синфида ўқиган.
Руслан Шарипов ёшлигида.
Фото: «Fikrat.uz»
Иқтидорли ижодкор «Болалар», «Байт» каби машҳур гуруҳларни ташкил қилган. «Шаҳзод», «Сетора», «Хўжа» гуруҳларининг кўплаб қўшиқларига мусиқа басталаган. 1989 йилдан қўшиқ куйлашни тўхтатиб, эътиборини фақат бастакорлик ва янги гуруҳлар тузишга қаратган. Ўзи учун атиги йигирмадан ортиқ қўшиқ яратган бўлса, бошқа хонандалар учун 200 га яқин қўшиқ ёзиб берган.
Фото: «Fikrat.uz»
1980 йиллар охири 1990 йиллар бошида ўзбек эстрадасининг ривожланиши Руслан Шарипов номи билан боғлиқ. У кўп йиллар «Тарона» компаниясида ҳам фаолият юритган. 2002 йилда илк концерт дастури намойиш этилган.
Руслан Шарипов отаси ҳамда биринчи рафиқаси Наргиз Зокирова
Фото: «Fikrat.uz»
Ҳозир Америка ва Россияда фаолият юритаётган хонанда Наргиз Зокирова унинг биринчи турмуш ўртоғи. Наргиза Зокирова 18 ёшда Сабина исмли фарзандни дунёга келтиради. Бироқ турмушлари узоққа чўзилмайди. Руслан Шарипов хатоларини тан олиб, оиласини тиклашга кўп бор уринади, бироқ Наргиз Зокирова уни кечирмайди. Ҳозир қизи ва набираси 5 ёшли Ноя Наргиза Зокирова билан бирга. Иккинчи турмуш ўртоғи Гўзал Аҳмедова билан Комила ва Ясмина исмли фарзандларини тарбия қилган.
Руслан Шарипов қизлари билан.
Фото: «Fikrat.uz»
Фаол ижодий фаолият юритаётган вақтида кутилмаган зарбаларни ола бошлайди. Хорижий телеканалларга нотўғри маълумотлар айтиб, интервью берганликда айбланиб телевидение эфирларидан олиб ташланади. Бу ишни қилмагани аниқ бўлгач, яна туҳматга учрайди. Гиёҳванд моддалар савдоси учун қамалгани ҳақидаги туҳматларга ойдинлик киритилгунга қадар яна экранга чиқмайди. Устига-устак «Хўжа» гуруҳи билан биргаликда бошлаган иши ҳам ортга кета бошлайди. Тадбиркорлик фаолияти касодга учрайди. Мусофирчиликда узоқ муддат қийналган, зах ерларда тунашга мажбур бўлиб, ревматизм касаллигидан азият чекиб яшади.
2016 йилда шов-шувга сабаб бўлган суратлар
Фото: «Fikrat.uz»
Жонидан ортиқ суйган иккинчи аёли бошқа инсонни севиб қолгани учун Руслан Шариповни ташлаб кетади. Кетма-кет омадсизликларни кўтара олмай, тушкунликка тушиб, ичкиликка боғланиб қолади. Умрининг сўнгги йилларида пул етишмовчилиги туфайли ўз уйини сотиб, онаси билан яшайди. Лекин кейин ўзини қайта тиклаб олади.
Руслан Шарипов онаси билан. Хонанданинг онаси 2019 йилда вафот этган.
Фото: «Fikrat.uz»
Хонанда сўнгги интервьюларидан бирида яна ижодга қайтиши, ҳали ҳаммаси аввалгидек зўр бўлиши, концерт бериш режаси борлиги ҳақида гапирган. «Бу концерт яккахон тарзда бўлмайди. Унда бугуннинг энг ёрқин хонандалари ҳам иштирок этади. Катта шоу узоқ йиллик танаффусга яхши жавоб бўлади», — деган эди хонанда. Афсуски, ниятлари амалга ошмай, хонанда бу дунёни эрта тарк этди.
Фото: «Fikrat.uz»
Руслан Шариповдан иқтибослар
«Бизни олдинда нималар кутаётганини ҳеч қачон билмаймиз. Бўлиб ўтганларнинг ҳаммаси мен учун синов бўлди, деб қабул қиляпман».
«Режаларим жуда кўп. Соғлиғим тиклангач, ижодимни йўлга қўяман. Кимлардир учун эмас, ўзим учун қўшиқ ёзишни истайман».
Қуйида Руслан Шариповнинг якка ўзи ва бошқа хонандалар билан бирга куйлаган машҳур қўшиқлари кетма-кетлиги эътиборингизга ҳавола қилинмоқда. Бу қўшиқлар нафақат Руслан Шарипов истеъдодига яна бир бор баҳо бериш, балки 10-15 йил аввалги ўзбек эстрадасини ёдга олиш имконини ҳам беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Трамп жамоаси Ким Чен Ин билан музокараларни муҳокама қилмоқда
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?