Фото: Freepik
Ярим кечалиги, бир қанча усуллардан фойдаланилганига қарамай, болангиз ухлашни истамаслиги, йиғлаши ва хархаша қилишига турли омиллар сабаб бўлиши, шунчаки сиз буни пайқамаётган бўлишингиз мумкин.
Жуда ҳам эрта ухлатасиз
Вақтга эмас, бола ҳали чарчамаганида, тетик вақти ухлатишга уринишга тааллуқли. Авваллари соат тушки 11 дан 13 гача ухлагани боланинг бундан буён ҳам шу вақтда ухлашини билдирмайди. Чунки боладаги ўсиш жараёни сабаб бедорлиги аввалгидек бўлмаслиги мумкин. Оналар бунга эътибор бермаган вақтда бола ўсаётгани сабаб ўйнашга кўпроқ, ухлашга эса камроқ вақт сарфлаши мумкин.
Қандай қилиб тушуниш мумкин?
Болалар уйқуси бўйича мутахассислар бола чарчаганини ўзини тутиши сингари аломатлардан билиб олиш мумкинлигини таъкидлайди. Боланинг сабабсиз йиғлаши, хархаша қилиши, кўзини ишқалаши ва ҳаракатчанлиги камайиши чарчагани ва ухлашни истаётганидан дарак беради. Ўсаётган болада бу белгилар ўзгариши, оналар эса аввалги белгиларга қараб иш тутишга одатланган бўлиши мумкин. Бир ёшгача бўлган даврда бола тез ўсиши, ўзгариши ва фаоллашиши, бу эса уйқу ва уйғоқлик режимига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Яна бир сабаб уйғоқлигида қанчалик чарчагани
10 ойлик бола уйқу орасида 3-4 соат сайр қилиши мумкин. Аммо аслида етарлича фаол бўлган, эмаклаш, туриш, ўйинларга қизиққан болани онаси мазкур 3 соат давомида аравачага ётқизиб, кўча айлантириб юриши бола эса қимирламай атрофни томоша қилиш билан чекланиши мумкин. Уйқу вақти келганига қарамай, аввалроқ етарлича жисмоний толиқмагани сабаб боланинг ухлаши қийинлашиб кетиши мумкин. Ухлаган тақдирда ҳам, уйқу вақти қисқа ва нотинч бўлиши мумкин.
Қандай ечим топиш мумкин?
Ёшга боғлиқ уйқу меъёрини ёдда тутиш, нафақат чарчаш аломатлари ва соатга қараб иш тутиш керак. Қолаверса, бола уйғоқлигида вақтини самарали ва жисмоний фаол ўтказишига эътибор қаратиш керак.
Жуда кеч ётқизиш
Юқорида таъкидланганидан фарқли равишда, бола меъёридан кўпроқ уйғоқ бўладиган бўлса ҳам, ухлаши қийин бўлиши мумкин. Керагидан қўшимча вақт давомида бола организми компенсаторлик механизмини ишга тушириши, асаб тизими карусел сингари ишлаб кетиши мумкин. Шу сабабдан, энг асосийси, режимга риоя қилиш керак.
Аммо уйқу вақти ўтиб кетадиган бўлса, қуйидагилардан фойдаланинг:
- Хонага ёруғлик тушмаслигини таъминланг.
- Шовқин бўлмасин.
- Маҳкам бағрингизга босиб, қўлингизда аллаланг.
- Сув муолажалари ҳам яхши самара беради, бола танасини мочалка ёрдамида енгил ҳаракатлар билан сийпаланг.
Нотўғри ухлатаётган бўлишингиз мумкин
Учинчи сабаб режимга эмас, онанинг ухлатиш учун танлаган усули билан боғлиқ. Сиз қўлингизда кўтариб аллалаганингизда бола хархаша қилаверса, демак бу унга ёқмаётганини билиш мумкин. Бундай вақтда сиз уни ухлашга мажбурламасдан, бошқа йўл тутиб кўришга уринишингиз керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Россия туғилиш кам бўлган ҳудудларнинг губернаторларини истеъфога чиқаришни бошлайди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди