Фото: «Яндекс Дзен»
Пиёз тозалаш ва тўғраш жараёнида кўз ҳамда ёш безларини безовта қиладиган моддаларни чиқаради. Натижада одамнинг кўзлари ёшланади. Пиёз тўғрашда кўзлар ёшланмаслиги учун Британиянинг Express портали бир неча усулларни тавсия этади.
Биринчидан, материал муаллифи пиёзни музлаткичда 30 ёки музхонада 15 дақиқага қолдиришни маслаҳат беради. Бу маҳсулот чиқарадиган учувчи модданинг тарқалишини камайтиради. Шунингдек, пиёзни тўғрашда деразалар очиқ ёки ҳавони тозалаб турувчи вентилятор бўлиш керак.
Иккинчидан, пиёзларни тўғрашда ўткир пичоқдан фойдаланиш керак. Пиёз қанча кам бўлакларга бўлинса, унинг кўзни ачиштирувчи ферментлари шунча кам ажралади.
Учинчидан, пиёзни тўғрашдан аввал унинг учи олинганидан сўнг сувга ботириш керак. Аммо бу ҳолатда маҳсулотнинг мазали таъми камайиши хавфи мавжуд.
Ва ниҳоят, пиёз кўзларни ёшламаслиги учун кўзойнакдан фойдаланиш мумкин. Муаллифнинг сўзларига кўра, ушбу усул энг таъсирчан кўз эгалари учун мос келади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Байден Украина учун Конгрессдан яширинча 24 млрд доллар сўради
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди