Фото: Freepik
Фойдали ва самарали ҳисобланган уйқу парҳези, ирландиялик шифокорлар томонидан илгари сурилган бўлиб, унга амал қилиш орқали ҳафтасига 500 гр вазн ташлаш мумкин. Ушбу парҳезни бошлаганда нафақат овқатланиш, балки бутун турмуш тарзини ҳам ўзгартириш керак. Организмнинг чарчаб, ҳолдан тойиши ва уйқу етишмаслиги вазн ортишининг асосий сабабларидан бири экани илмий исботланган.
Кун тартиби
Ушбу парҳезда кунига 3—5 марта овқатланиш ва сўнгги таомни ухлашдан 4 соат аввал истеъмол қилиш керак. Қолаверса, классик қоидага амал қилиш ва кечки соат 6 дан кейин ҳеч нима емаслик керак. Агар тунда 23:00 да ухлайдиган бўлсангиз, унда кечки овқатни соат еттида тановул қилсангиз ҳам бўлади.
Жисмоний фаоллик
Югуриш, сузиш, ёга билан шуғулланиш ва велосипед учиш тавсия қилинади, қолаверса залда машғулот қилиш, пиёда юриш ҳамда исталган жисмоний фаоллик яхши самара беради. Бунинг учун кунига 30 дақиқа ажратишнинг ўзи кифоя.
Нима ейиш мумкин?
Сабзавотлардан тайёрланган бўтқали шўрва, товуқ филеси ва курка, шунингдек, денгиз маҳсулотлари, мевалар, ёғсиз сут маҳсулотлари истеъмол қилиш мумкин. Ичиш учун эса табиий шарбатлар, сув, ўтли чой тавсия қилинади. Таркибида кофеин мавжуд бўлган барча маҳсулотлар — чой, қаҳва ва шоколадни эса таомномадан чиқариб ташлаш керак.
Қачон ухлаш керак?
Уйқуга 23:00 дан аввал ётиш ва уйқу вақти 8 соатдан кам бўлмаслиги керак. Ётоқхонанинг тинч, қоронғи ва ҳавоси алмаштирилган бўлишига эътибор қаратинг. Ухлашдан 2 соат аввал гаджетларни ўчириб қўйинг ва бунинг ўрнига китоб ўқинг (электрон вариантни эмас), сайрга чиқинг, енгил машқларни бажаринг ҳамда иссиқ сут ичинг.
Фойдаси
Мазкур овқатланиш тизими ва турмуш тарзига амал қилиш, ўзингизни яхши ҳис қилишингиз ва саломатлигингизга ижобий таъсир қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Украина мудофаа вазири қурол-яроғ сўраб Жанубий Кореяга бормоқчи
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
G7 давлатлари Афғонистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашувига ёрдам беради
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган машиналар устига дарахт шохи қулади