14:22 / 02.03.2021
2 568

Уйдаги фойдасидан зарари кўпроқ бўлган нарсалар

Уйдаги фойдасидан зарари кўпроқ бўлган нарсалар
Фото: Getty Images
Уйдаги жиҳоз ва буюмлар инсонлар оғирини енгил қилиб, юмушларни осонлаштиришга ҳисса қўшади. Аммо айрим сиз ҳаёлингизга ҳам келтирмаган нарсалар бактерия, микроб ва чанглар тўпланишига сабаб бўлиши бу эса саломатлик қолаверса, ўзингизни ёмон ҳис қилишингизга таъсир қилиши мумкин.

Идиш ювадиган губка
Билиб қўйинг: сиз ошхонада фойдаланадиган губка микроблар йиғилиши ва кўпайиши учун энг яхши муҳит ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам уни ҳар ҳафтада янгилаб туриш жоизлигини унутмаслик керак. Йўқса, ювилган идиш, стол юзаси ва ошхонанинг бошқа ерларида микроб кўпайишига шароит яратиб берган бўласиз.

Ёстиқ
Инсон ҳаётининг учдан бир қисмини ухлаш билан ўтказади. Шу сабаб ҳам уйқунинг маромда бўлиши ва бу борада чойшаб ва жилдларнинг аҳволига эътибор қаратиш керак. Ёстиқларни ҳар икки йилда янгилаб туриш керак. Унга тўпланган чанг ва бактериялар нафақат юзда турли тошмалар тошиши, балки саломатликда ҳам муаммолар пайдо бўлишига олиб келади.

Мочалка
Намлик ҳисобига ҳам дастмолқовоқ мочалкада бактериялар қуруқ ошхонадаги муҳитдан кўра кўпроқ тарқалади. Шунинг учун ҳам бундай мочалкани ҳар икки ойда алмаштириб туриш керак.

Маҳсулотлар сақланадиган пластик контейнер
Ёрмаларни сақлаш учун қулай бўлгани ва ишлаб чиқарувчилар томонидан зарарсиз экани таъкидлаганига қарамай, бундай идишларда бисфенол А ва фталат – одамнинг гормонал фонини ўзгартириши мумкин бўлган моддалар мавжуд бўлади. Шу сабаб ҳам улардан фойдаланмаслик, BPA-free ёзувига эътибор қаратиш ҳамда идишларнинг шишали вариантини харид қилиш тавсия қилинади.

Сув фильтри
Вақтида ўзгартирилмаса сувни тозалаш учун фойдаланиладиган фильтр ўз вазифасини бажармай қўяди. Шунинг учун ҳам фильтрни ҳар олти ойда янгилаш ва беэътибор бўлмаслик керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйдаги фойдасидан зарари кўпроқ бўлган нарсалар