2 266
Хаёлингизга ҳам келмагани аниқ: Маиший техникаларни ишдан чиқишига олиб келадиган сабаблар
Фото: «Домашний Очаг»
Ҳали фойдаланганингизга кўп бўлмаган техник буюмларнинг ишдан чиқиши турли, аммо сиз хаёлингизга ҳам келтирмаган сабаблар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Кир ювиш машинаси
- Кир ювиш машинасининг ишдан чиқишига аксарият ҳолларда болажонларнинг кичкина пайпоқлари ва бошқа майда нарсалар сабаб бўлади.
- Барабанга тиқилиб қолмаслиги учун кийимни аввал махсус тўрли қопларга кейин эса машина ичига солинг.
- Либосларни солишдан аввал чўнтакларини текшириб кўришни унутманг. Майда деталлар, сақич ёки шунга ўхшаш бошқа нарсалар кир машинасининг ичига тушиб қолмаслигига эътибор беринг.
- Бирданига кўп кир солманг. Биринчидан яхши ва тоза ювилмайди, иккинчидан бўлса, мато йиртилиши ва титилиши мумкин бўлади.
- Машинанинг ички қисмларини тозалаш муҳим, аммо бундай воситалардан керагидан ортиқ фойдаланмаслик керак. Таркибида кимёвий моддалар бисёр бўлгани сабаб улардан ҳаддан ташқари кўп ишлатиш техникани муддатидан аввал бузилишига олиб келади.
- Кир ювадиган машина ичида нам кирларни қолдирманг, кир ювиш кукун солинадиган контейнерни ювиб, тозалаб туринг, барабан резинкасини артишни ҳам унутманг. Бу моғор босиши ва ёмон ҳид пайдо бўлишининг олдини олади.
Микротўлқинли печ
- Мунтазам равишда микротўлқинли печ камераси деворидаги ёғларни артиб туринг. Ёғ тўпланиши слюда пластинаси қизиб кетиши ёки сирланган қатламга зарар етишига олиб келади.
- Микротўлқинли печни фақатгина ичида нарса борлигида, бирон таом ёки маҳсулотни иситиш учунгина ёқиш керак. Бўш вақтида ишлаш режимига ўтказилса, магнетрон ишдан чиқиши мумкин.
- Печ ичига қўйиш мумкин бўлмаган идиш, шунингдек, фольга қоғоздан фойдаланманг. Металл деталлар қўйилганда печ чирсиллайди.
- Микротўлқинли печга иситиш учун 50 граммдан кам бўлмаган маҳсулот қўйиш керак. Енгил маҳсулот қўядиган бўлсангиз ёнида бир стакан сув қўйишни унутманг.
Идиш ювадиган машина
- Махсус туздан фойданинг. У сувни юмшатиб, сувни эритади. Бу машина учун муҳим саналади. Акс ҳолда унинг ички деталлари оҳакли қоришма билан қоплана бошлайди ва бу ишдан чиқишига сабаб бўлади.
- Тиқилиб қолмаслиги учун овқатнинг катта ва йирик қолдиқларини мунтазам равишда тозалашни эсдан чиқарманг. Бунинг учун раковинада ювиш шарт эмас, шунчаки артиб ташланса бўлди.
- Машина катта, аммо идишлар кам бўладиган бўлса, идишларни чайиш («ополоскивания») программасидан фойдаланинг. Шунда машина ичида намиққан ҳид бўлмайди.
- Идишларнинг яхши ювилмаслигига уларнинг нотўғри жойлангани ва программанинг нотўғриси танлангани сабаб бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Германия йил охиригача Украинага яна иккита ИРИС-Т ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди