Коллаж: «Дарё»
Косметик муолажаларни билар-билмас, ёш бўлишга қарамай амалга ошириш юз терисини шикастлаши ва қариш жараёнининг жадаллашишига ҳисса қўшиши мумкин.
Жарроҳлик лифтинги
Инексион ёки аппаратли методлар билан бартараф қилиб бўлмайдиган юмшоқ тўқималардаги яққол кўзга ташланадиган муаммоларга жарроҳлик лифтинги орқали ечим топишни 40 ёшгача амалга оширмаган яхши. Ҳали ёшингиз 35 да ҳам бўлмаса ва сизга мазкур муолажани амалга ошириш таклиф қилинадиган бўлса, иккиланиб ўтирмасдан косметологни ўзгартиринг.
Ботокс
Аксарият қизлар ботоксни 20 ёшда ҳам амалга оширса бўлаверади, деб ўйлайди. Унутманг, ушбу муолажадан кейин юздаги эмоциянинг бир қисми йўқолади. Ботокс қилинганидан кейин мушаклар бўшашиб, ажинлар пайдо бўлиши мумкин. Қолаверса, ботокс наркотикка ўхшайди — бир марта қилдиргандан кейин такрорламаслигингизнинг эҳтимоли кам. Чунки бир неча ойдан кейин ажинлар муолажадан аввалгидан ҳам сезиларлироқ кўринади. Айнан шу сабаб ҳам тажрибали косметологлар 35 ёшдан кейин зарурат бўлгандагина ботокс қилдиришни тавсия қилади.
Мезотерапия
Турли витаминлар, озиқлантирувчи моддалар экстрактларидан иборат мезотерапиядан кейин юзда сезиларли нуқталар қолади ва бу бироз муддатдан кейин ўтиб кетади. Гап шундаки, мунтазам равишда тозалаб, парвариш қилинганда терининг ўзи таранглашиб табиий тиниқ бўлади, аммо витаминли муолажаларга ўрганиб қолганидан кейин тери дангаса бўлиб қолади ва ташқи ёрдам кутади. Айнан шу сабаб ҳам мезотерапияни 28-30 ёшдан кейинга қолдириш тавсия қилинади.
Биоревитализация
Гиалурон кислота билан амалга ошириладиган муолажадан кейин терида дарҳол ижобий ўзгариш кузатилади, тиниқлашади, ажинлар камаяди. Ўз ишининг устаси бўлган косметологлар терининг ўзи коллаген ишлаб чиқарадиган аҳволда бўлганда бундай муолажа қилдиришга ҳожат йўқлигини таъкидлайди. Чунки ташқи ёрдам билан коллагеннинг табиий ажралиш жараёни секинлашиши, бу эса ажинларнинг аввалгидан ҳам кўпроқ ажралишига олиб келиши мумкин. 35 ёшгача крем, зардоб ва ажинга қарши ёғлардан фойдаланинг ҳамда терини тўғри тозалашни унутмасликнинг ўзи ҳам яхши самара беради.
Фраксион лазерли ёшартириш
Самарали эканига қарамай, мазкур муолажани яққол кўзга ташланадиган ўзгаришлар пайдо бўлганидан кейингина амалга ошириш керак. Тери ва юздаги бундай ўзгаришлар асосан 40 ёшдан кейин кузатилади. Ҳуснбузар ва юздаги чандиқларни йўқотиш учун фойдаланиладиган фраксион лазер ёшартириш мақсадида қўллаганда, ажинларни сезиларли камайтириши мумкин. Бу қадар фаолликка ҳожат бўлмаган терига зарар етказиши мумкинлиги сабаб ҳам ёш қизларга ушбу муолажа керак эмас. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди