Болаларга одатда қаҳва берилмайди, яъни кўпчилик кофеин уларнинг ўсиш жараёнига салбий таъсир қилади, деб ўйлайди. Аслида-чи? Буни аниқлаш учун мутахассислар тадқиқот ўтказишгани ҳақида «Profile» ёзмоқда.
Кофе ёки кофеин болаларнинг ўсишига салбий таъсир кўрсатиши аниқ исботини топмаган. Умуман олганда, инсон организмининг ўсиш жараёни кўплаб омилларга боғлиқ. Масалан, аниқланган юзлаб генлар инсон ўсишига 16 фоизгача таъсир қилади.
Боланинг умумий саломатлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, гўдаклик чоғида инфекцияни қайта юқтириб олиш унинг организми озиқ моддаларни ўзлаштириши ва суяклари ўсишини секинлаштириш мумкин, деб ёзмоқда «Livescience» нашри. Қолаверса, болаликдан сут каби муҳим маҳсулотларнинг етарли эканлиги, онанинг ҳомиладорлик пайтидаги парҳези ҳам жуда муҳим ўрин тутади, дейилади «Nutrition Research Reviews» журналида чоп этилган ушбу тадқиқотда.
Нега унда кўпчилик кофе болалар учун зарарли деб ўйлайди?
1980-йилларда ўтказилган тадқиқотлар мунтазам қаҳва истеъмол қилувчиларда остеопороз (суякларда кальций етишмовчилиги билан боғлиқ касаллик) хавфи юқорилигини кўрсатганди. Чунки кофеин организмдан кальцийнинг чиқиб кетишини оширади (унча кўп бўлмаса-да). Агарда кофеин суякларни кучсизлантираркан, мантиқан олиб қараганда, болаликдан қаҳвани кўп истеъмол қилиш бўйнинг ўсмай қолишига ҳам олиб келади, деган тушунча шаклланиб қолган.
Бироқ бошқа бир, асослироқ сабаб бор: қаҳвахўрлар одатда кальцийнинг асосий манбаи саналган сутни кам ичишади. Демакки, муаммо кофеда эмас, балки кальций етишмовчилигида бўлган. Қолаверса, сўнгги ўтказилган тадқиқотлар остеопороз ва қаҳва истеъмоли ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлигини кўрсатган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди