22:26 / 27.04.2021
4 268

Оч қоринга ичиш тавсия қилинадиган фойдали ичимликлар


Фото: Harper’s Bazaar
Куннинг яхши ўтиши учун тиниқиб ухлаш, фойдали маҳсулотлардан тайёрланган нонушта қилишдан ташқари, кунни фойдали ичимликлар билан бошлаш ҳам муҳим саналади.

Сув
Оч қоринга сув ичиш метаболизмни жадаллаштириб, бош оғришининг олдини олади ҳамда ҳазм жараёнини яхшилайди. Айнан шу сабаб ҳам тонгда уйғониш билан бирга бир стакан сув ичиш тавсия қилинади.

Олма сиркаси
Ошқозон ичак трактини яхшилайдиган, иштаҳа ва ширинликка бўлган мойилликни камайтирадиган олма сиркаси витамин ҳамда тери ҳолатининг яхшиланиши учун аҳамиятли бўлган антиоксидантларнинг кони ҳисобланади. Ушбу маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини яхши биладиган Виктория Бекхем кунини олма сиркаси билан бошлашни одат қилган. Соғлом бўлиш учун икки ош қошиқ олма сиркаси қўшилган сувни нонуштадан аввал истеъмол қилишнинг ўзи кифоя.

Лимон шарбати
Лимон шарбати ёки лимонли сув ортиқча вазндан азият чекаётганлар учун айни муддао. Таркибидаги табиий кислоталар ёғларни парчалайди, C витамини бисёр экани ҳисобига лимон қўшилган сув иммунитетни мустаҳкамлаб, шамоллашнинг олдини олади.

Занжабил
Кун давомида энергияга тўла юриш ва турли шамоллашларнинг олдини олиш учун икки литр қайноқ сувга 3 ош қошиқ қирғичдан чиқарилган занжабил илдизини қўшиш кифоя. Тунда тайёрлаб қўйилган мазкур ичимлик билан кунни бошлаш кайфият яхши бўлишига ҳисса қўшиб, уйқу вақтида пайдо бўлган шишларни бартараф қилади.

Селдерей шарбати
А, C ва B гуруҳи витаминлари, руҳ, калий ва фосфорни ўз ичига оладиган мазкур кўкатда, шунингдек, антиоксидант ва клетчаткалар ҳам бисёр бўлади. Унинг шарбати иммунитетни мустаҳкамлайди, тери ҳолати ва ичаклар фаолиятига ижобий таъсир қилади. Унинг ўзи аччиқлик қилса, бироз сабзи шарбати қўшиш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Оч қоринга ичиш тавсия қилинадиган фойдали ичимликлар