20:35 / 18.05.2021
2 138

Киприк тўкилишинг 5 сабаби


Фото: Elle
Кўзларни чанг ва зарарланишлардан ҳимоя қиладиган киприкларнинг тўкилишига нафақат ташқи омиллар балки саломатлик билан боғлиқ муаммолар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Витаминлар етишмовчилиги
Парҳез қилиш, нотўғри овқатланиш ва рациондаги маҳсулотларнинг балансда бўлмаслиги киприклар тўкилишига олиб келади. Киприклар соғлом ўсиши учун: темир, магний, А, B, E витаминлари ва биотин муҳим саналади. Айнан шу сабаб ҳам барра сабзавот ва мевалар, балиқ-гўшт маҳсулотлари, кўкат ҳамда ёнғоқлардан тайёрланган таомларни истеъмол қилиш керак.

Тери касалликлари
Нейродермит, герпес, псориаз ва қовоқлар атрофида намоён бўлган бошқа касалликлар нохуш ҳолатларни келтириб чиқаради. Одам қўли билан қашиган ва тегингани сабаб эса киприклар тўкила бошлайди. Бундай вақтда ўзбошимчалик билан даволанмасдан шифокорга мурожаат қилиш, вақтинча макияж қилмай туриш лозим.

Гормонал ўзгаришлар
Гормонлар билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги, организмда витаминлар етишмаслиги эса киприклар тўкилишига олиб келади. Бундай вақтда киприклар учун зардоб харид қилишдан аввал мутахассис билан маслаҳатлашиш керак.

Киприк қайрилтирадиган воситадан нотўғри фойдаланиш
Киприкларни туш суртишдан аввал «тоза» вақтида қайрилтириш керак. Бу қоидага амал қилмаслик киприклар структурасига зарар етказиши мумкин.

Сифатсиз тушдан фойдаланиш
Арзон, сифатли бўлмаган тушлар таркибида тери ва шиллиқ қаватга зарар етказадиган синтетик қўшимчалар ҳамда фаол компонентлар бисёр бўлади. Шу сабаб ҳам хариддан аввал таркибини ўрганиш ва ичига яллиғланиш келтириб чиқарадиган бактерия ҳамда вируслар тўпланишини инобатга олиб, ҳар икки-тўрт ойда янгилаб туриш лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Киприк тўкилишинг 5 сабаби