16:13 / 21.05.2021
3 411

Уй шароитида табиий кола тайёрлаш рецепти


Фото: Lifehacker
Кўпчилик газли ичимликларни яхши кўради-ю, лекин таркибидаги консервантлар ва хушбўй моддалар ҳақида ташвишланади. Ушбу рецептни, албатта, уйда синаб кўриш мумкин. Ичимликнинг ажойиб таъми уларни дўкондан харид қилишни унутишга ундайди.

Керакли маҳсулотлар:
  • жигарранг шакар – 70 грамм;
  • сув – 1 литр;
  • лимон – 1 дона;
  • лайм – 1 дона;
  • апельсин – 2 дона;
  • қуритилган апельсин пўсти – 2 ош қошиқ;
  • долчин – 3 та таёқ;
  • кориандр уруғлари – 2 чой қошиқ;
  • ёнғоқ – 1/2 чой қошиқ;
  • шакар – 800 грамм;
  • ваниль – 1 чой қошиқ;
  • газли сув.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Жигарранг шакар кичик идишда 7-8 дақиқа давомида ўрта оловда эритиб олинади.
  2. Шакар бутунлай эриб, ранги тўқлашиб борганда, олов ўчирилади.
  3. Ҳосил бўлган иссиқ карамел 40 грамм сувга қуйилади ва совутишга қўйилади.
  4. Мевалар пўсти майда қирғичдан ўтказилиб, шарбати сиқиб олинади.
  5. Қолган сувга янги ва қуритилган мева пўсти, шакар, кориандр, долчин ва ёнғоқ солинади.
  6. Шакар тўлиқ эримагунча сироп қайнатишда давом этилади.
  7. Олов ўчирилгач, сиропга цитрус шарбатлари, карамел ва ваниль экстракти қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.
  8. Ҳосил бўлган аралашма тўлиқ совутилади ва элакдан ўтказилади. Таъбга кўра газли сув билан суйилтирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уй шароитида табиий кола тайёрлаш рецепти