Фото: Freepik
Ҳаво ҳарорати қандай бўлишидан қатъий назар, кўпчилик учун севимли бўлган музқаймоқ ёз келиши ва кунлар исиши билан янада долзарброқ бўлади. Максимал даражада фойда бўлиши ва шу билан бирга қоматга салбий таъсир қилмаслиги учун музқаймоқни қандай танлаш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Калорияга бойлиги сабаб ҳам музқаймоқни ҳар куни истеъмол қилишдан тийилиш керак. Мазкур ширинлик таркибида шакар ҳаддан ортиқ даражада ва айримларида эса сут ёғи ҳам бисёр бўлади. Масалан, классик қаймоқли пломбирнинг 100 граммида 18 грамм ёғ мужассам бўлади. Айнан шу сабаб ҳам уни харид қилишдан аввал буни ёдда тутиш ва меъёрни билиш тавсия қилинади.
Бундай десерт жуда ҳам оғир туюлса, парҳезбоп вариантлар, масалан, йогуртли музқаймоқларни татиб кўриш керак. Уни ишлаб чиқариш давомида сут ва қаймоқ ўрнига ёғсиз йогуртдан фойдаланилади. Калорияси кам бундай музқаймоқ оқсил, D витамини, кальций ва магнийнинг ҳам кони саналади. Йогуртли музқаймоқ оддийси сингари ширин бўлмаслиги мумкин, аммо унга нафақат мазали балки фойдали бўлишига ҳисса қўшадиган барра мевалар, резавор ва ёнғоқ солиб еса бўлади.
Меваларни яхши кўрадиганларга сорбет (мевалар шарбати ёки пюресига шакарли сироп қўшиб тайёрланадиган музқаймоқ)га эътибор қаратиш тавсия қилинади. Мевалар пюресидан тайёрланадиган мазкур ширинликка аксарият ҳолларда сут ва қаймоқ қўшилмайди, мазали бўлиш билан бирга, калорияси камлиги ҳамда витаминларга бой экани ўзига хос саналади. Саломатлик учун зарарли бўлган шакар ўрнини босувчи воситалар, бўёқ ва консервантлардан тайёрлангани сабаб эса музли музқаймоқлардан воз кечган яхши. Қолаверса, уни уйда тайёрлаш ҳам мумкин: бунинг учун севимли меваларингиз шарбатини музлаткичга солиб қўйишнинг ўзи кифоя. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...