23:20 / 04.06.2021
3 073

Диетолог окрошканинг зараридан огоҳлантирди


Фото: «Donatewales.org»
Окрошка ошқозон-ичак йўли касалликларидан қийналаётган одамларга тақиқланади. Бу ҳақда россиялик шифокор-диетолог Елена Соломатина «Говорит Москва» радиостанцияси эфирида маълум қилди.

«Ошқозон-ичак йўли касалликларидан қийналаётган одамлар бор, уларга бундай [табиий] квас, шунингдек, окрошка тавсия этилмайди, чунки кўкат кўп. Aлбатта, ҳар қандай ҳолатда ҳам улар окрошкадан, ҳатто, энг яхши ва энг табиий бўлганда ҳам, воз кечишларига тўғри келади», — деди Соломатина.

Унинг сўзларига кўра, таом тайёрлаш учун таркибида қанд миқдори юқори бўлган квасни ишлатмаган маъқул. Шунингдек, кефирдан фойдаланиш ичак перистальтикасига таъсир кўрсатиши мумкин. Диетологнинг айтишича, таомга колбаса қўшмаслик керак — окрошка кўкатлар қўшиб тайёрланса, янада фойдали бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Диетолог окрошканинг зараридан огоҳлантирди