Калифорния университети олимлари теломерларни ўлчаш йўли билан, аниқлашдики, танимиздаги ҳар хил аъзо ва тўқималар бир хил тезликда қаримас экан. Мисол учун, соғлом аёл кўкраги танасини бошқа қисмларига нисбатан 2 – 3 ёш қари, юраги эса 9 – 10 йилга ёш экан. Бу феноменни сабаби ҳали аниқлангани йўқ, лекин изланишлар давом этмоқда.
Қандай қилиб организмни қаришини секинлатиш мумкин?
Бостондаги аёллар касалхонасининг Бригама лабораторияси раҳбари профессор Томас Сторер айтадики, биз ирсиятимизга тўғридан тўғри таъсир қила олмасакда, уларни ҳолати бизни ҳаётимиз давомида нима қилаётганимизга, яъни қандай яшаётганимзга жуда боғлиқ. Бошқача айтганда, бизни ҳаёт тарзимиз қариш жараёни тезлигига таъсир қилади. Олимлар билишларича, биз қаришни тезлатиш ёки секинлатишга таъсир қила олар эканмиз.
Қандай қилиб юрак ва ўпкани қаришини секинлатиш мумкин?
Спорт билан мунтазам шуғулланувчи кишиларни юрак – томир тизими, спорт билан шуғулланмайдиган тенгдошларига нисбатан икки баробар ёш экан. Circulation журналида чоп этилган илмий изланиш маълум қилдики, олти ойгина аэроб чидамлиликни оширувчи машғулотлар билан шуғулланиш (югуриш, велоспорт, эшгак эшиш каби), ҳатто 50 ёшдан ошган инсонларни ҳам нафас тизимини бутунлай тикланишига ёрдам бераркан.
«Сиз, барча аъзоларингиз тўғри ишлашини учун, жисмоний фаолликни имкон қадар узоқ давом эттиришингиз керак. Лекин дам олиш ва тикланишни унутманг» - дейди медицина фанлари доктори Джастин Магер.
Манба: Тиб ва Шифо канали “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...