Фото: «Pg11.ru»
Ёзда томоқни шамоллатиб қўйиш жуда осон. Негаки музқаймоқнинг энг муздегини, сувни совиткичдан олиб истеъмол қилиш авж олади. Ташқарида жазирама бўлса, касалликни узоқ кутишга тўғри келмайди.
Касал бўлиб қолмаслик учун қанча музқаймоқ ва сув ичиш мумкин? Қуйида шу ҳақида билиб оласиз.
Сон ва сифат
Хоҳ музқаймоқ, хоҳ муздек сув бўлсин, биринчи хавфли омил – ҳароратдаги тафоввут. Агар ташқари +35 бўлса, сиз эса кондиционер билан совитилган хонага кирсангиз ва мевали музқаймоқ есангиз ёки совиткичдан муздек сув олиб ичсангиз, касаллик кафолатланади. Шунингдек, егулик ва ичимлик миқдорига ҳам эътибор бериш керак. Агар одам кўп миқдорда музқаймоқ еб қўйса (ҳатто битта брикет ёки стаканчка ҳам – аслида кўп ҳисобланади), бодомсимон безлар ва томоқнинг орқа девор шиллиқ қаватини қаттиқ совитиб юборади. Шунга кўра, маҳсулот қанча кўп бўлса, аъзолар шунча кўп совийди. Айниқса, сурункали тонзиллитдан қийналаётган кишилар муздек маҳсулотларни пала-партиш истеъмол қилиши хавфли: бундай вазиятда янги хуружни чақириш осон. Бироқ ўткир ҳолатдан ҳам ҳеч ким кафолатланмаган.
Кунига бир порциягача музқаймоқ ейиш мумкин. Шунда ҳам кўплик қилади, негаки камида 100 г, баъзида эса 150 г музлатилган маҳсулот бўлади. Музқаймоқ ниҳоятда калорияли маҳсулот эканлигини унутмаслик керак. Шу боис қад-қоматни сақлаш ҳамда қандли диабет сингари хавфли асоратларнинг олдини олиш учун ҳам меъёрни унутмаслик зарур. Яхна ичимликларга келсак, уларни ҳам бир кўтаришда эмас, қултумлаб, эҳтиёткорлик билан ичиш лозим. Негаки шиллиқ қават учун бундай муздек суюқлик – стресс, совий бошлайди ва организм шу заҳоти кескин яллиғланиш билан жавоб қайтаради.
Нимани ҳисобга оламиз?
Биринчи навбатда, меъёр муҳим. Музқаймоқнинг сал эришини кутиш керак. Масалан, уйда буни уддалаш осон: музлатгичдан музқаймоқни олиб, 5 дақиқа юмшашини кутинг. Ташқарида ҳам шу заҳоти ташланмаслик керак.
Музқаймоқни ейиш жараёнида одам ўзини назорат қилиши керак. Агар томоқда нохушлик аломатлари пайдо бўлса, ҳаддан ташқари совиб кетган бўлади. Бундай вазиятда одам музқаймоқни ахлат қутига ирғитишга ўзида кучли ирода топа билиши даркор. Агар бу уйда бўлса, музқаймоқни музлатгичда қайтариб солиб қўйиш мумкин. Лекин, афсуски, ҳеч ким бундай қилмайди: ҳамма иложи борича охиригача еб қўйишга ҳаракат қилади.
Масалан, вазият: она боласига, ўзига ва отасига музқаймоқ олиб берди. Ота ўзининг порциясини еб бўлди, унга меъёр, бола фақат ярмини еб бўлди ва қолганини отасига берди, она 2/3 қисмини еб бўлди ва у ҳам қолганини отасига берди. Натижада ота касал бўлиб қолади. Зинҳор меъёрдан ортиқ еб қўймаслик керак: қанча қулай бўлса, шунча ейиш керак.
Муздек сув ҳам худди шундай. Агар сувни совиткичдан олсангиз, дастлаб сувни лабингизга олиб келинг, ҳароратни баҳоланг. Агар ичимлик ҳаддан ташқари совуқ бўлса, ўз устингизда тажриба ўтказманг. Уни сал илитиб ичишдан эринманг. Албатта, бу фақат илиқ сув ичиш кераклигини англатмайди, лекин муздек сув ҳам ичмаган маъқул.
Чиниқиш
Кўпчилик томоқ оғриб қолса, энди аҳволни ёмонлаштириб бўлмайди, музқаймоқ еса бўлади, деб ўйлайди. Бундай қилиш ярамайди. Яллиғланган шиллиқ қаватни совитиш жиддий асоратларни келтириб чиқаради.
Агар музқаймоқни хавотирсиз ейишни хоҳласангиз, чиниқишнинг оддий усулини қўллаш зарур. Янги сиқилган апельсин шарбатини муз қолипларига қуйиб чиқинг. Музлатинг. Мана шу митти муз бўлаклари томоқни юкламага тайёрлашга ёрдам беради. Уларни оз-оздан эҳтиёткорлик билан сўриб юриш лозим. Уларни кунига 2-3 марта шимиш мумкин, фақат бир мартада биттадан ортиқ ейиш мумкин эмас. Бу шиллиқ қават иммунитетини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
Хавф-хатарни камайтиришнинг яна бир йўли бор. Агар одам вақти-вақти билан, лекин мунтазам томоқ касалликларидан қийналса ёки шунчаки касал бўлиб қолишдан хавотирланса, ёрдамчи сифатида оддий чойдан фойдаланиши мумкин. Гап иссиқ чой ҳақида бормоқда. Фақат куйдирадиган даражада қайноқ бўлмаслиги шарт. Кейинги чора-тадбир: музқаймоқни тишлаб, ютиб юборинг, бир қултум чой ичинг. Бу чиндан ҳам самара беради ва тўқималарни иситади. Шиллиқ қаватни совитдингиз, иситдингиз – лекин бу контраст самарасини бермайди, шунчаки совитиш йўқолади. Ёки эриган музқаймоқни еб бўлгач, устидан бир пиёла иссиқ чой ичиб юборинг.
Биринчи ёрдам
Борди-ю, томоқни совуқ уриб, қичиш ва бошқа нохуш аломатлар пайдо бўлса, биринчи ёрдам кўрсатиш йўллари бор. Момалардан қолган усул – 2 чой қошиқ сода (болаларга бир чой қошиқ ҳам етади), 1 – 3 томчи йод (бола, ўсмир, катталарга қараб), хона ҳароратидан сал юқорироқ 200 мл сув. Ҳаммасини аралаштириб, томоқ чайилади.
Бу оддий ва самарали усулдан уйда шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида қўллаш мумкин. Кейин ЛОРга учраб, музқаймоқ ёки муздек сув истеъмол қилганингизни айтиб беришингиз ва биргаликда даволаш усулини танлашингиз керак бўлади. Одатда томоқ шиллиқ қавати яллиғланганда ультратовуш намлаш, ЛОР-комбайнда намлаш, томоқнинг орқа деворига учта антисептик суртиш, физиомуолажалар қўлланилади. Буларнинг бари яллиғланишни даволашга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...