Фото: Harper’s Bazaar
Қайси маҳсулотлар жигар фаолиятини яхшилаши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Сабзавотлар
Сабзавотларнинг ранги табиий антиоксидант ҳисобланган каротиноидга боғлиқ бўлади. Сабзавот қанчалик ёрқин рангли бўлса, унда фойдали моддалар шунчалик кўп бўлади. Жигар ҳужайраларини эркин радикаллардан ҳимоя қиладиган антиоксидантлар яллиғланиш жараёнининг олдини олиши билан ўзига хосдир. Шу билан бирга, улар қариш жараёнини ҳам секинлаштиради. Айнан шу сабаб ҳам рационга қизил ва оловранг мевалар, масалан, қовоқ, сабзи ва булғор қалампирини қўшиш тавсия қилинади.
Гулкарам
Ушбу маҳсулот нафақат жигар, балки бутун организм саломатлиги учун муҳим бўлган витамин ва минералларнинг конидир. Уни мунтазам равишда истеъмол қилиш жигар фаолиятини жадаллаштиради, натижада сафро фаол ажралиб, организмдан шлакларни чиқариб юборади. Парҳез маҳсулот ҳисобланган гулкарамни семириб кетишдан қўрқмай истеъмол қилиш ва рационга қўшиш мумкин.
Авокадо
Таркибида антиоксидантлар, витамин ва фойдали ёғ кислоталари бисёр бўлган авокадо ҳам жигар учун фойдали. У жигар ҳужайраларини мустаҳкамлаб, уларнинг қайта тикланишини таъминлайди. Глутатион антиоксиданти эса жигар фаолиятини янада яхшилайди.
Сули ёрмаси
Сули ёрмаси катта миқдордаги клетчатка ва жигар ҳужайраларининг зарарланиши ҳамда сурункали касалликларнинг келиб чиқиш эҳтимолини камайтирадиган бета-глюканнинг кони саналади. Шу билан бирга, ошқозон-ичак тракти, мия фаолияти ҳамда вазннинг меъёрда бўлишига ҳам самарали ҳисса қўшади. Секин ҳазм бўладиган углеводларга бойлиги сабаб узоқ вақт давомида тўқ тутади ва ортиқча овқатланишнинг олдини олади.
Қуритилган мевалар
Жигарнинг меъёрий фаолияти учун муҳим бўлган глюкоза, витаминлар ва минераллар таркибида қўшимча шакар бўлмаган ҳамда клетчаткаларнинг кони бўлган қуритилган меваларда мужассамдир. Жигар учун, айниқса, қуритилган ўрик, олхўри ва анжир жуда ҳам фойдали. Асосийси, қуритилган маҳсулотлар калорияга бой эканини ёдда тутиб, меъёрида истеъмол қилиш керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...