17:24 / 24.07.2021
1 671

Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевни 64 ёшга тўлиши муносабати билан табриклади

Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевни 64 ёшга тўлиши муносабати билан табриклади

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
24 июль куни Ўзбекистон Президентининг катта қизи, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади.

Саида Мирзиёева ўзининг Telegram’даги каналига давлат раҳбарининг набираси Шавкатжон билан тушган суратни жойлаштирган. «Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, азиз инсонларим. Аллоҳ Сизни паноҳида асрасин!», — деб ёзади Мирзиёева.

Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, Саида Мирзиёева ўзининг кенжа ўғли Шавкатжонни 2020 йилнинг 24 июлида — Шавкат Мирзиёевнинг туғилган кунида дунёга келтирган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаолият хроникаси» деб номланган тўплам нашрдан чиқарилганди. Унда Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил сентябрь ойидан 2020 йил 1 январгача бўлган даврдаги сиёсий фаолияти солномаси батафсил акс эттирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Ҳаёт тарзи » Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевни 64 ёшга тўлиши муносабати билан табриклади
[/banner_pushhouse